
Статистика |
XOZIR SAYTDA 5 MEXMON 5 FOYDALANUVCHI 0 |
|
 | |  |
|
Онажон
Онажон
Боғи умрим гулшани,сарви равоним онажон, Кеча кундуз ҳамдамим,кўнгил сирдошим онажон. Кўзларимнинг равшани,рухи равоним онажон, Қуввати жону дилим,ҳам қўлдошим онажон. То ҳаётмен асло тарк этмангиз ҳеч қачон.
Марҳамим меҳри дилим,оромижоним онажон. Ҳар дардимнинг давоси,меҳри жахоним онажон. Гар йўлимдан адашсам,жон йўлдошим онажон, Лолаи ҳамроҳимсиз,ҳам мохи тобоним онажон. То ҳаётмен асло тарк этмангиз ҳеч қачон.
* * * Қахр келса оғизга,ичга ютингиз, Ғазабланмасдан бирдан ўзни тутингиз. Эзгўликларни уйланг,эзгулик билан, Ўтиб кетар бир пасда, озроқ кутингиз.
Турсуной Ваҳобова
|
Категория: SHERLAR | Добавил: TURSUNOY81 (2014.07.03)
|
Просмотров: 355
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|

|