
Статистика |
XOZIR SAYTDA 7 MEXMON 7 FOYDALANUVCHI 0 |
|
 | |  |
|
ОНАМ БИЛАН ЯНГАМ
ОНАМ БИЛАН ЯНГАМ Далада иш қайнайди, Шуҳ қўшчалар сайрайди. Онам янгам чиқишиб, Томорқасин созлайди. Янгам оҳак қилади, Дарахт оппоқ бўлади. Чутка қитиқлар уни, Ҳар силкиниб кулади. Шунда яхши бўлади, Қурт қумурсқа улади. Кузгача бу дарахтжон, Роса мева қилади. Янгам охак қилсалар, Онам чопиқ қилади. Тешасини зап уриб, Ер бағрини тилади. Ер бағрику тилинди, Коваклари билинди. Кал одамдек бўлибди, Ўтлари ҳам юлинди. Баттар урар тешасин, Суғурай деб решасин. Синдирмасин илоҳим, Хамсоянинг тешасин. Янгажоним ҳам тинмас, Бир сония утирмас. Тозалашни билади, У ҳам ерни тилади. Хуп тирнаб томорқани, Қийналиб роса жони, Ўт ўланни юлади, Ёввойику билади. Кўча роса гул булди, Текисгина йўл бўлди. Ерни ўзи қолдиёв, Ўтлари йўқолдиёв. Онам билан янгамбой, Ажойиб иш қилишди. Шундай қилиб кўчани, Тозалаб ҳам бўлишди. Турсуной Вахобова
|
Категория: SHERLAR | Добавил: TURSUNOY81 (2014.07.04)
|
Просмотров: 475
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|

|