
Статистика |
XOZIR SAYTDA 4 MEXMON 4 FOYDALANUVCHI 0 |
|
 | |  |
|
ОНА ЮРТИМ
ОНА ЮРТИМ
Она юртим, онажон юртим, Меҳри битмас бир жаҳон юртим. Ҳар гиёҳинг кўзларимга нур, Бағри бутун бир осмон юртим.
Зилол сувинг жонларимга жон, Зар тупроғинг қалбимга макон. Ҳар битта тошингни авайлаб, Бўйним ўзра қилайин маржон.
Меҳмондўстсан, дўстларинг бисёр, Сенчалик йўқ қилгувчи дўст - ёр. Дур сўзларинг қалбларга ёқар, Бўлишса гар сенга вафодор.
Нафас олсам ҳаво ҳам ўзинг, Гўзал қўшиқ наво ҳам ўзинг. Бағрингда хур гулдайин ўсдим, Олтин бешик даво ҳам ўзинг.
Она юртим замининг азиз, Босаётган замонинг азиз. Қудратингга қудратин қўшсин. Ўниб – ўсган ҳар бир ўғил қиз.
Водийси кўп гул диёримсан, Қўёшли юрт нур диёримсан. Тинч, осуда ҳамда фаровон, Ёрқин маскан ҳур диёримсан. Турсуной Ваҳобова
|
Категория: SHERLAR | Добавил: TURSUNOY81 (2014.07.04)
|
Просмотров: 462
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|

|