
Статистика |
XOZIR SAYTDA 2 MEXMON 2 FOYDALANUVCHI 0 |
|
 | |  |
|
ҚОЛ ЁНИМДА
ҚОЛ ЁНИМДА
Қол ёнимда қол мени, Ўзга нарса керакмас. Сенсиз менга бошқаси, Асло орзу тилакмас.
Юрак ёнар доғ бўлиб, Сенсиз ўтда қоврилиб. Кетмай ишқинг зарбидан, Хазон каби соврилиб.
Қара юзим сўлғиндир, Кўзларимда маъно йўқ. Сўзларимда хорғинлик, Сенсиз менга даво йўқ.
Нечун мендан ранжидинг, Сўзим оғир ботдими. Ё атайлаб ғанимим, Тухмат тошин отдими.
Ғафлатга ботди бошим, Йўқдир ўзга сирдошим. Йўқламасанг гар мени, Етмагайдир бардошим.
Ҳолим сўра хабар ол, Ҳижрон захри ўқ менга. Булақолгин келақол. Сенсиз ҳаёт йўқ менга. Турсуной Ваҳобова
|
Категория: SHERLAR | Добавил: TURSUNOY81 (2014.07.04)
|
Просмотров: 446
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|

|