
Статистика |
XOZIR SAYTDA 6 MEXMON 6 FOYDALANUVCHI 0 |
|
 | |  |
|
ОЙ ЧИҚҚАН КЕЧАЛАРДА
ОЙ ЧИҚҚАН КЕЧАЛАРДА
Яна сени эсладим, Ой чиққан кечаларда. Ҳамон ишқимиз кезар, Биз юрган кўчаларда.
Кўнглимда ўзга меҳр, Қалбимга солар сеҳр. Яна эсладим ахир, Ой чиққан кечаларда.
Сочларингни тарайсан, Йўлларига қарайсан. Ойдан кимни сўрайсан, Ой чиққан кечаларда.
Юрагимнинг борисан, Дилимнинг хуморисан. На бунча озорлисан, Ой чиққан кечаларда.
Ўзгани ўйларверма, Йўлига бўйларверма. Севгимсиз юраверма, Ой чиққан кечаларда. Кел кўнглингни бер менга, Сенсиз йўллар тор менга. Ишқим мисли дор менга, Ой чиққан кечаларда.
Турсуной Ваҳобова
|
Категория: SHERLAR | Добавил: TURSUNOY81 (2014.07.04)
|
Просмотров: 486
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|

|