
Статистика |
XOZIR SAYTDA 6 MEXMON 6 FOYDALANUVCHI 0 |
|
 | |  |
|
МУАЛЛИМ
Турсуной Вахобова
МУАЛЛИМ
Гўдакларга мехрин битган муаллим, Қўлларига китоб тутган муаллим. Навоийдек доно этган муаллим, Шогирдлар сизларга қилурлар таъзим.
Ақл хазинасин гавҳари муаллим, Коинот сирин сарвари муаллим. Илмларнинг мислсиз жавхари муаллим, Шогирдлар сизларга қилурлар таъзим.
Қўёшнинг ердаги нури муаллим, Ғазал бустонин сурури муаллим. Ахли толиблар ғурури муаллим, Шогирдлар сизларга қилурлар таъзим.
Сарвари жахондаги гул муаллим, Безабонга забон булбул муаллим. Донишманддек очиқ кўнгил муаллим, Шогирдлар сизларга қилурлар таъзим.
|
Категория: SHERLAR | Добавил: TURSUNOY81 (2014.07.03)
|
Просмотров: 564
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|

|