
Статистика |
XOZIR SAYTDA 3 MEXMON 3 FOYDALANUVCHI 0 |
|
 | |  |
|
МЕНИНГ СЕВГИМ
МЕНИНГ СЕВГИМ
Менинг севгим буюк дердим, Кўнглим осмон эди ҳар дам. Мен ҳаммадан суюк дердим, Қалбим боғбон эди ҳар дам.
Қаддим баланд кўнглим буюк, Бўйларимдек бўй йўқ эди. Ишқ майига сармаст эдим, Меникидек ўй йўқ эди.
Борлиқ менга ҳамдам дердим, Савлат кериб оламларга. Фахр билан боқар эдим, Ҳар кўринган одамларга.
Бу кун мана ўлтирибман, Боқиб ўйчан, дунёларга. Наҳот энди инонибман, Оҳ,алдоқчи руёларга.
Турсуной Вахобова
|
Категория: SHERLAR | Добавил: TURSUNOY81 (2014.07.04)
|
Просмотров: 469
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|

|