
Статистика |
XOZIR SAYTDA 1 MEXMON 1 FOYDALANUVCHI 0 |
|
 | |  |
|
МАТАЛДИР АСЛИ
Турсуной Ваҳобова
МАТАЛДИР АСЛИ
Туғилмоқ бир дарддир, ўлмоқ ҳам бир дард, Йиғламоқ бир дарддир, кулмоқ ҳам бир дард. Ўйласанг, кўйласанг, сўйласанг ҳам дард. Бешикдан то қабрга қадардир бир дард.
Бахтли кўнгилларга бахтсизлик ёрдир, Нақдли кўнгилларга нақдсизлик ёрдир. Ҳар дилда бир аламу бир қайғу бордир, Бедард, бесавдолар кимларга ёрдир.
Бир ёнда офату, бир ёнда омад, Тақдир осмонидан ёғилиб тургай. Бир ёнда кулгию, бир ёнда йиғи, Ҳар ерда ўзича туғилиб тургай.
Асал деб кутганинг заҳардир асли, Оқшом деб кутганинг саҳардир асли. Бу шундайин телба, тескари олам, Мақол деб кутганинг, маталдир асли.
|
Категория: SHERLAR | Добавил: TURSUNOY81 (2014.07.03)
|
Просмотров: 238
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|

|