ЯГОНАМ
Дилда ягона севги, Қалбга кошона севги, Сенсиз бегона севги, Ягонам.
Гўзал туйғу бу севги, Асл қайғу бу севги, Ширин уйқу бу севги, Ягонам.
Олам оламдир севги, Асал ноламдир севги, Дилда қаламдир севги, Ягонам.
Менинг севгим гул севги, Хур покиза йўл севги, Юрагимда мўл севги, Ягонам.
Бахтим жахоним севги, Нурли баҳорим севги, Ишқим,бари сеники, Ягонам.
|