
Статистика |
XOZIR SAYTDA 2 MEXMON 2 FOYDALANUVCHI 0 |
|
 | |  |
|
ГУВОҲ СЕН ДУНЁ
ГУВОҲ СЕН ДУНЁ
Не-не асрларни кўрган бу дунё, Зулмлардан юрагин тилган бу дунё, Мудхиш жангларданда хориган инсон, Барча-барчасига гувоҳ бу дунё.
Муродига етмай ўтганлар борки, Ҳар жангларда шаҳид кетганлар борки, Армонлардан ёниб битганлар борки, Барча-барчасига гувоҳ бу дунё.
Замон шошилмасдан ўтиб боради, Ҳоҳ шох, ҳоҳи гадо кетиб боради, Кимлар муродига етиб боради, Барча-барчасига гувоҳ бу дунё.
Кўз ёшлар ҳам оқиб гўё сел бўлди, Адашганлар устидан шайтон ҳам кулди, Золимлар дастидан,олимлар ўлди, Барча-барчасига гувоҳ сен дунё.
Эй дунё сенку не замонлар кўрдинг, Ситамлардан гоҳо зулматга чумдинг. Шодлик йилларида сен уйнаб кулдинг, Барча – барчасига гувоҳ сен дунё.
Турсуной Ваҳобова
|
Категория: SHERLAR | Добавил: TURSUNOY81 (2014.07.03)
|
Просмотров: 266
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|

|