
Статистика |
XOZIR SAYTDA 6 MEXMON 6 FOYDALANUVCHI 0 |
|
 | |  |
|
ДЎСТ КИМ - ?
ДЎСТ КИМ - ? Давлатинг бисёр бўлсада мудом, Дўсту улфатинг кўп бўлар экан. Молу зарларинг бўлмаса бир дам, Дўст деганинг ҳам юз бўрар экан.
Бундай расво, хунук бир одат, Қай битикларда битилган экан. Шундай бўлурми дўсту – саодат. Давлатсиз қолсанг ташлаб кетаркан.
Йиллаб ёнингда суянчиқ бўлган, Биродарингнинг ҳам мойланар кўзи. Қайда қолди унинг фахрга тўлиб, Дўстим деб ичган жарангдор сўзи.
Бу қандайин бир оғир синоат, Қилиб бўлмас-ку ҳеч бунга тоқат. Кимда юз берса бундайин ҳолат, Турсуной тилайди сабр – матонат.
Турсуной Вахобова
|
Категория: SHERLAR | Добавил: TURSUNOY81 (2014.07.03)
|
Просмотров: 301
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|

|