
Статистика |
XOZIR SAYTDA 6 MEXMON 6 FOYDALANUVCHI 0 |
|
 | |  |
|
БОРМОҚЧИ БЎЛДИМ
БОРМОҚЧИ БЎЛДИМ
Бир бор кўрдим сани йироқдан, Толмайин деб ўтли фироқдан. Ёнгинангга бормоқчи бўлдим, Аста утиб сокин қирғоқдан. Сан бепарво осмонга боқиб, Ҳаёлингда кетяпсан оқиб. Ёнгинангга бормоқчи бўлдим, Қолмоқ учун дилинга ёқиб. Жамолингга боқиб мухтасар, Халоватдан қолмади асар. Ёнгинангга бормоқчи бўлдим, Солмоқ учун қалбингга назар. Харир кўйлак эгнингда ёнар, Бормасам гар юрагим уртар. Ёнгинангга бормоқчи бўлдим, Ишқ бўлмасдан ахдидан тонар. Сени кўриб олис қирғоқда, Қолмайин деб ўтли бир оҳда. Ёнгинангга бормоқчи бўлдим, Кўнгилгинам гуллаган чоғда. Турсуной Вахобова
|
Категория: SHERLAR | Добавил: TURSUNOY81 (2014.07.04)
|
Просмотров: 361
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|

|