
Статистика |
XOZIR SAYTDA 8 MEXMON 8 FOYDALANUVCHI 0 |
|
 | |  |
|
БОЛАМАН
БОЛАМАН
Кенг дунёга сиғмаган, Бағри ярим ноламан. Кўзи қувнаб кулмаган, Кўзи ёшли боламан.
Армонлари тоғ бўлган, Бир ўзилган толаман. Юраклари доғ бўлган, Кўнгли уксик боламан.
Баҳор чоғи очилмас, Рангсиз усган лоламан. Қирларда чопиб юрмас, Бахти ярим боламан.
Дашту саҳрода қолган, Биров билмас воламан. Сувсизликдан қуриган, Сувга ташна боламан.
Экса қиру далага, Асло унмас донаман. Дарди сиғмас ичига, Дарди тошган боламан.
Кундузи офтоби йўқ, Кунни кўрмас сояман. Бошида мохтоби йуқ Четда қолган қояман.
Нетай шундай яралган, Бир тақдирнинг хориман. Кўзи қувнаб кўлмаган, Кўзи ёшли боламан.
Турсуной Ваҳобов
|
Категория: SHERLAR | Добавил: TURSUNOY81 (2014.07.03)
|
Просмотров: 270
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|

|