
Статистика |
XOZIR SAYTDA 6 MEXMON 6 FOYDALANUVCHI 0 |
|
 | |  |
|
АЗИЗАМ
АЗИЗАМ
Гул-лолалар буйларингдан маст бўлибди азизам, Назаринг ҳам улар учун, қасд бўлибди азизам. Кеча – кундуз севиб юрган ошиқларинг розлари, Бугун келиб очиқ-ойдин, рост бўлибди азизам.
Сен уларга боқа кўрма, яшир юзинг азизам, Сўзларига парво қилма, ошир нозинг азизам. Масту ҳайрон бўлиб юрсин, пойларингда тулғониб, Юзларига юзинг бурма қочир кўзинг азизам.
Ҳар дам сенга боқмоқ бўлса, сир бермагин азизам Ошиқман деб дилдан керса, дил бермагин азизам Минг товланиб, хушларингни олмоқ бўлгай нозланиб, Ваъдаларга вайрон бўлиб, бол бермагин азизам.
Кўйларингда нолон уриб, боқишсиней азизам, Чин ошиқдек қалбингга ўт, ёқишсиней азизам. Севилиб, севгингдан маст турганингда ногаҳон, Бир бор бориб, эшингни қоқишсиней азизам. Турсуной Вахобова
|
Категория: SHERLAR | Добавил: TURSUNOY81 (2014.07.04)
|
Просмотров: 404
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|

|