
Статистика |
XOZIR SAYTDA 1 MEXMON 1 FOYDALANUVCHI 0 |
|
 | |  |
|
АРВОХЛАР
АРВОХЛАР Анави хилқатда ғалати моҳлар, Мунғайиб юрибди мунгли арвохлар. Ана,ҳали хануз бағрини чоҳлар, Шунчалар кўпмиди айтинг гунохлар, Атрофга урмалар ҳамон шум оҳлар. Оташларга урмоқ бўлар ўзларин, Ҳеч бирров тушунмас айтган сўзларин, Ҳар ёнга жавдирар боқиб кўзларин, Шунчалар кўпмиди айтинг гуноҳлар, Атрофга урмалар ҳамон шум оҳлар. Чангал солар гоҳо бирров тушида, Кўрмаган бўлса ҳам унг гу хушида, Кўрсатар гуноҳин ғамли тишида, Шунчалар кўпмиди айтинг гуноҳлар, Атрофга урмалар ҳамон шум оҳлар. Нақ келиб кўзингни уймоқчи бўлар, Ўз айбин устингга қўймоқчи бўлар, Шу билан гуноҳин ювмоқчи бўлар, Шунчалар кўпмиди айтинг гуноҳлар, Атрофга урмалар ҳамон шум оҳлар. Мудом кезаётир хазин шарпалар, Ҳадик билан юрган қонли ҳирқалар, Қиёматда қандай ажрим қилинар, Шунчалар кўпмиди айтинг гуноҳлар, Атрофга урмалар ҳамон шум оҳлар. Турсуной Вахобова
|
Категория: SHERLAR | Добавил: TURSUNOY81 (2014.07.04)
|
Просмотров: 450
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|

|