
Статистика |
XOZIR SAYTDA 1 MEXMON 1 FOYDALANUVCHI 0 |
|
 | |  |
|
ҲАМОН ҚИШДАЙМАН
Турсуной Ваҳобова
ҲАМОН ҚИШДАЙМАН
Чаман ҳажридан мен чаман истайман, Гуллар атридан ҳам чаман истайман. Нигоҳинг тушмаса ҳамон қишдайман, Жамолинг неъматин ёмон истайман.
Бир чашми нигордек савоб истайман, Пойингга тиз чўкиб тавоф истайман. Нигоҳинг тушмаса ҳамон қишдайман, Сен ҳам севармидинг, жавоб истайман.
Тунлари тушингга кирмоқ истайман, Кунлари хушингда юрмоқ истайман. Нигоҳинг тушмаса ҳамон қишдайман, Юрагинг қурида турмоқ истайман.
Осмонингда қўёш бўлмоқ истайман, Бахт бўлиб йўлингда кулмоқ истайман. Нигоҳинг тушмаса ҳамон қишдайман, Гар тушмаса нигоҳинг сунмоқ истайман.
|
Категория: SHERLAR | Добавил: TURSUNOY81 (2014.07.03)
|
Просмотров: 263
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|

|