
Статистика |
XOZIR SAYTDA 5 MEXMON 5 FOYDALANUVCHI 0 |
|
 | |  |
|
ҚАЛБ ҚЎЁШИМ ПОРЛАЙДИ
Турсуной Ваҳобова ҚАЛБ ҚЎЁШИМ ПОРЛАЙДИ
Сени кўрсам ярқ этиб, Қалб қўёшим порлайди. Юрак ёнар чарқ этиб, Гўзал севги чорлайди.
Рақсу само жўш ўрар, Борлиқ жаҳоним ўзра. Ишқим сархуш уфурар, Кўнгил баҳорим ичра.
Кўзларимда бир оташ, Қалқиб кетар оламга. Нозик рангли тўйғулар, Балқиб кетар одамга.
Ҳар нигоҳинг бир олов, Рангор – рангор гуллардек. Қалб турига ўт – қалов, Ёниб ётган нурлардек.
Сўзинг саҳни очилса, Дуркун яшнар дилларим. Титроқдан ҳеч нарсани, Ушлолмайди қўлларим.
Чанг босган севги атрим, Нозларингдан маст бўлар. Хур парилар ҳайратдан, Розларингдан даст улар.
|
Категория: SHERLAR | Добавил: TURSUNOY81 (2014.07.03)
|
Просмотров: 257
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|

|