************ Чаман боғларнинг ҳам чанги бўлади, Уғри бойларнинг ҳам жанги бўлади. Иккови қушилса бир бировига, Бир дарди бедаво банги бўлади. ************ Кўнгил деб дардимни айтдим одамга, Одам ёйди дардим бутун оламга. Қолим кетдим бир туп афсус,аламга. Эҳ,кимга ёрайин,аламим кимга, Тўлиб кетдим минг бир қайғу аламга. ************ Нечун ҳийлаларга уч бу одамзод, Қуйни адолатсиз пуч бу одамзод, Кези келса ёвуз куч бу одамзод, хамон шайтонларга дуч бу одамзод. ************ Авлиёлар сўзи муқаддас, Насихатлар бисёрдир абас. Барчасига қулоқ тутсанг бас, Бўлмагайсан худбину нокас. Турсуной Вахобова