
Статистика |
XOZIR SAYTDA 5 MEXMON 5 FOYDALANUVCHI 0 |
|
 | |  |
|
*****
БЕҒАМ ОДАМЛАР
Эҳ,сизлар аламни билмайсиз, Бир фиғон, бир ғамни билмайсиз. Дардлилар устидан кулгайсиз, Дардларни қайдан ҳам билгайсиз. Дард чекмаган беғам одамлар.
Дардлар минг ҳасратга тўлдиргай, Ғам андуҳ, ғуборни қўндиргай. Баъзида кўйдириб, кул қилгай. Дардларни қайдан ҳам билгайсиз. Дард чекмаган беғам одамлар.
Дард билан инсорлар қаригай, Ғусса билан кўнгиллар хоригай. Мевали дарахт ҳам қуригай, Дардларни қайдан ҳам билгайсиз. Дард чекмаган беғам одамлар.
Ғубордир ҳар дилга ниш урган, Дилларга бирдайин тиш урган. Баҳордай кўнгилга қиш қурган, Дардларни қайдан ҳам билгайсиз. Дард чекмаган беғам одамлар.
Турсуной Вахобова
|
Категория: SHERLAR | Добавил: TURSUNOY81 (2014.07.04)
|
Просмотров: 451
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|

|