
Статистика |
XOZIR SAYTDA 8 MEXMON 8 FOYDALANUVCHI 0 |
|
 | |  |
|
******
* * * Кеча кўрдим тушимда, Сен жилмайиб кулганингни. Кўрмагандим хушимда, Бундай жилва қилганингни.
Ажиб ишвалар билан, барчани ром этармишсан. Бир бегона йигит билан, Қўл ушлашиб кетармишсан.
Юзингда гўзал виқор, Одим ташлайсан берилиб. Сўзингда ишва – ифор Кетяпти ёринг керилиб.
Ғазабимдан портладим, Ўз-ўзимни босолмайин. Лаллайиб турганмишман, Заб йўлингни тусолмайин.
Ҳаяжоним зўрайиб, Рашкимдан шарт турганмишман, Ногоҳдан йигитчани, Бир шапалоқ ўрганмишман.
Ғазабларинг ўт бўлиб, Менга туфлинг отганмишсан, Шарт уйғониб қарасам, Лек, ёнимда ётганмишсан. Турсуной Вахобова
|
Категория: SHERLAR | Добавил: TURSUNOY81 (2014.07.04)
|
Просмотров: 380
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|

|