
Статистика |
XOZIR SAYTDA 10 MEXMON 10 FOYDALANUVCHI 0 |
|
 | |  |
| Главная » 2010 » Январь » 20 » ЗИЁДА.ЭКСКЛЮЗИВ ИНТЕРВЬЮ.
01:46 ЗИЁДА.ЭКСКЛЮЗИВ ИНТЕРВЬЮ. |

Зиёда. 5 йил энди санъат остонасига тетепоя қилаётган қизнинг
бугунги куни ўзгача. Олдинларни унга ҳеч ким эътибор бермаса, бугун
унинг ўз номи бор! Анча ютуқларни ҳам қўлга киритди. Яхши, қўшиқлар,
яхши клиплар билан шуҳрат қозонди. Бироқ, у билан ҳамкорлик қиладиган
компания ўртасида шартнома тугади-ю, омма орасида шов-шув кўтарилди.
Бугун, ўзига хон, ўзига бек ижод йўли остонасида турган Зиёда қай
даражада мақсад ва режалар тузган? Эксклюзив суҳбатда танишинг.
-Яхши қўшиқчи бўлиш учун нималар қилмоқ даркор? - Яхши ижод қилиш керак. Халқнинг кўнглидан жой олиш керак. Яхши санъктор бўлиш учун яхши муомаланинг ҳам ўрни бўлакча. -Ўзингиз ҳам шу айтганларингизга амал қиляпсизми? -Ҳаракат қиляпман. -10-20 йилдан кейин қайси қўшиғингиз яшаб қолишига умидворсиз? -Буни халқ ҳал қилади. Балким бундай таронам энди яратилар. Балки халқ аллақачон ҳал қилиб бўлгандир. -"Акфа медиа” қанотларингиз эди. Ё адашдимми? -Адашмадингиз. Ҳалиям қанотларим. Компанияда бадиий раҳбар бўлиб ишлаяпман. Қанотларимга яна қанот бўлмоқ учун! -Вазифангиз нима? -"Акфа
медиа” айни пайтда янги истеъдодлар билан шартнома имзолаган.
Сирожиддин, "Ретро” грууҳи, Рухшона шулар жумласидан. Ҳаммаси ижодга
қизиқувчан ёшлар. Уларни яхши кўраман. Қўлдан келганича ёрдам беряпман. -Уларга қўшиқ ёзиб беряпсизими? -Рухшонага
янги ғоя бердим.Унинг илк ижод намунаси "Ёрим юраги” қўшиғининг
яратилишига ёрдам бердим. Сўзи Иброхим Жиянов, мусикаси Рустам
Тўлашевники. -Сир бўлмаса, иш ҳақингиз қанча? -Бу сир. -Ижодий рекламангиз учун маблағни компания ажратарди. Энди-чи? -"Қанотларим” ҳалигача мени тарк этганича йўқ. Ёрдамини ҳалигача аяшмаяпти Ўзим ҳам ҳаракат қиляпман. -Айни пайтда продюсерингиз отангиз. Тўғрими? -Ҳа. Ҳозирча. Янги продюсеримиз синовдан ўтяпти.(кулади) -Сиз "Аакфа-медиа”да қолишингиз ва янги шартнома тузишингиз мумкин эди-ку? -Ҳар
бир санъаткор кези келиб албатта ўз эркин ижод йўлини топиши керак. Шу
пайтгача ҳамма шароитларни компания яратиб берган. Ўзимиз ҳам сал
ҳаракат қилмасак. дангаса бўлиб қоламиз. -Шунча пайт ҳамкорликда ишлаб нималар орттирдингиз? -Кўп
нарса ўргандим. Компанияга 15 ёшимда боргандим. 21 ёшимгача бирга
ҳамкорлик қилдик. Элга манзур ижод қилишимда продюсерим Абдураҳмон
Позилжоновнинг хизматлари катта. Агар моддийлик борасида ҳам тўхталсам
ҳам нолимайман. Икки йил олдин менга машина совға қилишди. Очиғи,
кутмагандим. -Оила қуриш ҳақида ўйлаш фурсати етмадими? -Йўқ ҳали. Чунки, кўп ижод килишим керак. Хали узоқ йиллар ишлашим керак. Яхши оила бекаси бўлишимга ишонаман. -Оилали бўлгач, куёвтўра шартига биноан санъатни тарк этишингиз мумкинми? -Ҳ
ар бир аёл учун оила муқаддас. Ҳақиқий ижодкор учун санъатни тарк этиш
мушкул, бироқ, оила бу оила! Танлаш шарти қўйилса, албатта биринчи
навбатда оилани афзал биламан! -Зиёда. Овозингиз чиройли. Қайси ҳамкасбларингизни овозини муносиб баҳолайсиз? -Озодбек Назарбековнинг овози ҳам, инсонийлиги ҳам ёқади. Ҳар бир қўшиғида дарди бор. Зулайҳо Бойхонова ҳам ажойиб санъаткор. -Биронта клипингизда имиж ярата олмадингиз. Кийинишга ҳам у қадар эътибор қаратмайсиз. Бу ҳам аслида ўзига хослигингизми? -Аслида
кўп бўянишни ёмон кўраман. Бироқ, мухлислар қизиқишини инобатга олган
ҳолда бундан кейинги клипларга янги имижда кўришади. Айни пайтда машҳур
дизайнет ва модельер Артем Дробышевнинг шогирди Лида билан ҳамкорлдик
қиляпмиз. -Ҳечам жонли ижода, мусиқачилар билан куйлашга уриниб кўрганмисиз? -Албатта. Жонли ижрода куйлайман. Бу эса санъаткорни профессионал жиҳатдан шакллантиради. Жонли куйлашга тўлиқ тайёрман. -Яккахон концерт бермагансиз. Таклиф тушмаганми? -Таклифлар кўп тушган. Бироқ, яккахон концертга энди тайёрман. 2010 йилда концертт бериш нияттим бор. -Тўйлар ва концертлардан пул топасиз. Альбомлардан-чи? -Альбомдан ҳам. Биринчи альбомим "Юрагимсан”дан даромад топганим эсимда. -Энг ашаддий мухлисингиз юртимизнинг қаерида истиқомат қилишини биласизми? -Биламан.
Андижонлик Азиза. Қаерда бўлмай, топиб олади. Телефон рақамимни неча
маротаба ўзгартиришимга қарамай, ҳамиша биринчи бўлиб қўнғироқ қилади. -Ҳинд хит қўшиқлардан попурри куйлабсиз. Тўйларда буюртмалар кўп тушдими? -"Акфа-медиа” компаниясининг банкетида ҳиндча куйлаш таклифи тушганди. Шундан бери имкон қадар ҳаракат қиламан. -Ҳаётда кўп қоқилишлар бўлади. Қандай қилиб дош бериш ҳақида ўйлайсизми? -Айрим пайтларда қўрқаман. Қоқилмасликка харакат қиламан. Ҳар қандай вазиятда ҳам инсон олдинга интилиши керак. -Қайси санъаткорнинг ҳаёт йўлига қараб тан берасиз? -Рашид
Холиковга ҳавас киламан. Фарзандлари, оилаласи ҳаммаси идеал даражада.
Мен хам шундай бўлишга интиламан. Рашид аканинг ижодига хам тан
бераман. -Маҳаллангиздагилар ҳам мухлисингизми? -Албатта. Ён
қўшниларим ҳам яхши кўришади. Ҳамма қўшниларим мухлисдек муносабатда.
Улар билан борди-келдимиз бор. Мободо, қўшниларим тўйига таклиф этса,
ҳурмат юзасидан текин ҳам бораман.Чунки, оқибат йўқолмасин! -Кези келиб машҳурлик ҳам албатта хиёнат қилишига ишонасизми? -Албатта
ишонаман. Бу бор нарса. Бироқ, хиёнат бўлиш ё бўлмаслиги санъаткорнинг
ўзиг ҳам боғлиқ. Хонанда ўз устида тинмай ишласа ҳаммаси жойида бўлади. -Уйингизда оддий қиз сифатида нималар қиласиз? -Дам
олиш кунларида уйларни тозалайман. Овқат қиламан. Гоҳида иш билан бинд
бўлсам ошхонада таом тайёрлашни соғиниб қоламан. Ростини айтсам,
пишириқларга унчалик йўқман. Норинни, қозонкабоб, ошни қиёмига етказиб
тайёрлайман. Айниқса, дадам мақтаб-мақтаб тановул қилади! -Китоб ўқишга ҳам вақт топасизми? -Сўнгги пайтда вақтим йўқрок, бироқ, шеърий китобларни ўқишга иложини топаман. -Энг яқин сирдош санъаткор дугонангиз? -Нигора. -Уйга энг кечки пайт нечада қайтасиз? -Ижодкорлик кечқурун бошланади-ку?! Айниқса, клип олсак уйга эрталаб ҳам кириб келаман. Ижодкорга вақтни чегаралаб бўлармиди?! -Энг салбий хислатингиз? -Ҳозир анча йўқолди. Олдин жуда уятчан эдим. -Қайси хатоингиз учун ҳатто ўзингизни ҳам кечиролмайсиз? -Ёлғон гапирсам, бировнинг дилини оғритиб қўйсам ўзимни кечира олмайман. -Яқин орадаги режаларингиз? -Янги қўшиқлар, янги клиплар... "Шаддод қиз” қўшиғига клип ишладик. Мухлисларга ёқади, деган умиддаман. Энг
муҳими, ишонч ва меҳнат. Ўзига ишонган ва меҳнатадан қочмайдиган
ижодкор кези келиб албатта ўз мақсадларига етади. Зиёданинг ижоди ҳам
санъат боғида шундай пишган мева бўлиб етилганидан хурсандман. Демак,
хулосам тўғри чиқди. Ҳаммаси жойида!
Jasur HAMROYEV
|
Категория: ШОУ-Бизнес |
Просмотров: 1903 |
Добавил: JAVOXIR
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|

|