Ранг-баранг роллари билан мухлисларни хушнуд этиб келаётган актриса Зарина Низомиддинова сўнгги вақтларда хонандаликка жиддий эътибор қаратаяпти… "Илтимос, менга бир қаранг” фильмига хонанда Заур Алиев билан биргаликда ижро этилган дуэт, "Янги йил” саундтреки сўзимиз исботи. Айни кунларда актриса хонанда UzTim билан "Сен ҳаёлимда” номли дуэт куйлади. UzTim Зарина актриса бўлгани боис қўшиқ ёзишда қийналади, деган ҳаёлда овоз ёзиш студиясидан тўрт соат вақт олганди. Бироқ, Зарина UzTimни доғда қолдириб, бир соатда ишининг уддасидан чиқди. Бу қўшиққа сюжет тарзидаги клип ҳам суратга олинган. Кўрамиз, натижа ўзини узоқ куттирмасмикан?