Матн тез
ўқилганда кўз
камроқ чарчар
экан. Инсонларнинг
95 фоизи жуда
аста ўқишади —
дақиқасига
180-220 сўз (ўртача
ҳисобланганда 1
саҳифага дақиқа
сарфлашади).
Анаъанавий
ўқишда тушуниш
даражаси 60
фоизни ташкил
этса, тез
ўқилганда бу
даража 80 фоизга
кўтарилади.
Наполеон
дақиқасига 2000
минг сўзни ўқий
олган (12000 дан
зиёд символ).
Бальзак 200
саҳифали романни
ярим соатда ўқиб
ташлаган.
Н.А.Рубакин 250
мингдан зиёд китоб
ўқиган.
Саркарда
Александр
Македонский ўз
қўшинининг 30
минг аскарини
юзидан таний
олган.
Э.Гаон деган киши
ўзи ўқиган 2500 та
китобни ёддан
билган.
Археолог Р.Шлиман
шуғулланиб-
шуғулланиб, шу
даражага етганки,
навбатдаги янги
чет тилини
ўрганиш учун 6-8
ҳафта кифоя
қилган.
Юқори даражадаги
силлиқловчи уста
0,6 микрон
қалинликдаги
нуқсонни ҳам
аниқлай олади.
Газламачи уста эса
қора рангнинг 100
дан зиёд тусини
ажрата олади.
Вольфганг Моцарт
Ватикандаги
черковда бир марта
Аллегрининг
кўповозли диний
қўшиғини тинглаб,
ўша тундаёқ унинг
нотама-нота тўғри
келадиган мусиқий
нусхасини ёзиб
ташлаган.