
2014 йилнинг дастлабки беш ойида Россияда Ўзбекистон автомобиллари савдоси 12 фоизга қисқарди. Бу ҳақда Podrobno.Uz хабар бермоқда.
2013 йилнинг январь-майида Ўзбекистон автомобиль ишлаб чиқарувчилари Россияда 23 минг 680 дона автомобиль сотган бўлса, жорий йилнинг шу даврида ушбу кўрсаткич 20 минг 888 донани ташкил этди.
2013 йилнинг майига нисбатан, 2014 йилнинг майида 1 фоиз кам автомобиль сотилди. Бир йил аввал май ойида Ўзбекистон Россия автобозорида 3 минг 519 автомобиль сотган бўлса, жорий йилда 3 минг 541та машина сотилди.
Бир неча йил аввал ҳам Россияда энг оммабоп автомобиллардан бири ҳисобланган Nexia ва Matiz автомобиллари бу сафар ҳам Россияда энг кўп сотилаётган 25 модель қаторига кира олмади.
|