
ЎН ЙИЛЛИК ИНСОНЛАРИ
Британиянинг The Times газетаси сўнгги ўн йилликнинг энг
нуфузли 50 кишиси рейтингини тузди. Рўйхатга сиёсатчилар, ёзувчилар,
актёрлар, спортчилар ва бошқа соҳалар қаторида IT-соҳа вакиллари ҳам
киритилди.
Google компанияси асосчилари Ларри Пейж ва Сергей Брин
8-ўриндан, Facebook асосчиси, 25 ёшли миллионер Марк Цукерберг
9-ўриндан жой олди. Шунингдек, Apple корпорацияси раҳбари Стив Жобс (15-ўрин),
Amazon раҳбари Жефф Безос (17-ўрин), YouTube асосчилари Стив Чен, Чад
Херли ва Жавед Карим (27-ўрин), Twitter асосчилари Жек Дорси, Биз Стоун
ва Эван Уилямслар (42-ўрин) шундай шарафга лойиқ деб топилдилар.
|