SESHANBA, 2025.06.24, 10:46
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
ENG ZOR KIM?
XAMMA JAVOBLAR: 1098

Статистика

XOZIR SAYTDA 3
MEXMON 3
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Июль » 17 » Устоз ва шогирднинг савол-жавоблари
23:08
Устоз ва шогирднинг савол-жавоблари



Дедим:

— Хар бир мавжудот муҳтож бўлган нарса недур?

Деди:

— Меҳр.

Дедим:

Кўздан хам ўткиррок нарсачи?

Деди:

— Инсонларнинг «қалб кўзлари».

Дедим:

Инсон ким эрур?

Деди:

— Умри давомида инсонни тушунишга ҳаракат килиб ўтадиган онгли мавжудот.

Дедим:

Хаёт нима?

Деди:

— Кишиларнинг бутун амаллари битилган, хоҳласа-хоҳламаса, ҳар куни бир варағи йиртиб олинадиган умр дафтари.

Дедим:

— Қалб амри нима?

Деди:

- Дилдан отилиб чиққан садо

Дедим:

Нимани баҳолаб бўлмайди?

Деди:

— Эзгу амални, камтарликни, садоқатни...

Дедим:

Эзгу амал нима?

Деди:

— Қалб, тафаккур ва вужуд муштараклигида амалга оширилган ҳаракат.

Дедим:

Инсондан нима қолади?

Деди:

— Ўчмасиз... агар у инсондек бўлса.

Дедим:

Ор нима, номус нима?

Деди:

Инсондаги эт ила тирноқ каби ажралмас олий фазилатлар.

Дедим:

Дунё нима?

Деди:

— Қувса қочадиган, қочса қувадиган, ҳеч қачон етиб бўлмайдиган, ҳеч қачон тўйиб бўлмайдиган, ҳеч қачон дўстлик қилмайдиган бевафо ёр.

Дедим:

Меҳр-оқибат нима?

Деди:

— Инсонни инсон даражасида ушлаб тургувчи улуғ фазилат.

Дедим:

Севги нима?

Деди:

— Бировга бериб бўлмайдиган, пулга топилмайдиган, факат дил амрига қулоқ соладиган нодир туйғу.

Дедим:

— Инсонга ҳамиша камлик қиладиган ҳислатлар нималар?

Деди:

— Улар учта: билим, одоб, фаҳму фаросат.

Дедим:

Уларга эришиш йўллари қандай?

Деди:

— Билимга киши ўз меҳнати орқали етишади, одобга — билим, ота-она ва устозлар кўмагида эришилади. Фаҳм-фаросат фақатгина ато этилади!

Дедим:

— Нимани ўргатиб ва ўрганиб бўлмайди?

Деди:

— Соддадилликни ...

Дедим:

— Кишилар ботинан бир-бирлари билан нимада фаркланади?

Деди:

— Уч нарсада: дилда, тилда, амалда.

Дедим:

- Зоҳиран-чи?

Деди:

Беш нарсада: ёш, нақл, вазн, бўй ва жинсда.

Деди:

— Биринчисига фаришта мисол гўдак ётқизилса, иккинчисига бутун гуноҳу савобларга тўла амаллар эгаси ётқизилади...

Дедим:

Ўхшашлиги-чи?

Деди:

— Иккисига ҳам ётқизилган ўша жонзот ҳеч бир қийинчиликсиз сигади....

Дедим:

Сабр нима, каноат нима?

Деди:

— Сабр — бу киши бошига гам-ташвиш тушгандаги чидам; қаноат — борига ҳам, йўгига ҳам ҳамиша шукр қилувчи инсондаги ботиний фазилат.

Дедим:

— Дўстларга нимани тиласам энг катта яхшилик тилаган бўламан

Деди:

— Соғлиқ, Садоқат ва Тамасизликни!

Дедим:

Тинчлик нима?

Деди:

— Муайян бир жамоанинг фикр-маслаклари, орзу-истаклари муштарак бўлган осойишталик даври.

Дедим:

— Инсон бошка яратиклардан нимаси билан фаркланади?

Деди:

— Икки нарсада: акл-тафаккури ҳамда очкўзлиги билан.

Дедим:

Хотин ким?

Деди:

— Хонадоннинг маликаси: яхши бўлса — ҳаётинг жаннати, ёмон бўлса... ҳаётинг дўзахи.

Дедим:

Қўшни ким?

Деди:

- Хурсандчилигингда ҳамроҳ, ёмон кунларингда ҳассакаш бўлгувчи инсон... Агарда у мунофиқ бўлса, ҳаётдаги хавфли душманинг...

Дедим:

Садокат нима?

Деди:

— Ҳеч бир нарсага тенглаштириб бўлмайдиган, ҳеч нарса билан алмашиб бўлмайдиган инсоний бурч, туйгу.

Дедим:

— Кишига нима бир умр тинчлик бермайди?

Деди:

— Орзулари... Армонлари!

Дедим:

Дунёда инсон учун энг кўркинчли нарса нима?

Деди:

— Халқ нафратига учраб, виждон азобида қолиш!

Дедим:

Ким кучли, бир кишими ёки юз киши?

Деди:

— Бир киши... агарки, унда ўша юз кишининг фаҳм-фаросати ва шижоати мужассам бўлса...

Дедим:

— Қандай юмушнинг охири хайрли бўлмайди?

Деди:

— Ҳар қандай ишнинг бошини тутмасдан туриб, ёмон ният қилинса

Дедим:

— Инсон умридаги «ямоқ»лар нималар?

Деди:

- Унинг қалб жароҳатлари ...

Дедим:

— Қачон инсонлар ўртасида ўзаро тотувлик, иноқлик юзага келади?

Деди:

— Қачонки, уларнинг айтган сўзлари қалбларида ҳам уйғунликни пайдо қилса...

Дедим:

— Кўпчиликда мавжуд бўлган нуқсон нима?

Деди:

— Ўзининг ақллилигини бошқаларга кўрсатишга интилиш...

Дедим:

Ақлли ким?

Деди:

— Борлиқнинг гўзаллигини кўрк билган ва уни қадрлай олган...

Дедим:

— Ким юксак?

Деди:

— Ўзини ер каби хокисор тутган киши.

Дедим:

— Инсонлар бир умр интиладиган, бироқ ҳаммага хам насиб килавермайдиган неъмат нима?

Деди:

— Қалб осойишталиги...

Дедим:

— Дунёни нима ларзага солади?

Деди:

— Мурғак қалбнинг изтироби, мазлумнинг чеккан ноласи...

Дедим:

- Ким донишманд?

Деди:

— Ўз айбини кўра билган ва уни тан олган киши.

Дедим:

— Буюклар ҳаётидан нима олинади?

Деди:

- Ибрат олинади, унга амал қилинади.

Дедим:

Нодонлар ҳаётидан-чи?

Деди:

— Сабоқ олинади, ундан хулоса чиқарилади.

Дедим:

Қандай гапнинг шов-шуви катта?

Деди:

— Секин, шивирлаб айтилган гапнинг

Дедим:

— Шодликнинг ибтидоси нима?

Деди:

- Ғам.

Дедим:

— Рамнинг интиҳоси-чи?

Деди:

— Шодлик.

Дедим:

Бундаги мантик нимадан иборат?

Деди:

— Шодлик йўк жойга гам ўрнашади, гамнинг ўрнини эса, вақт ўтиб шодлик эгаллайди...

Дедим:

— Дунёда ҳеч кандай бойлик ёки пул билан сотиб олиб бўлмайдиган «инсоний сармоя»нинг номи нима?

Деди:

— Жудаям оддий: инсонлар қалбига йўл топа билиш...

Дедим:

— Аксарилу ривотлар йўл кўйиган хато нима?

Деди:

— Вақтдан унумли ва мақсадли фойдалана билмаслик...

Дедим:

Вакт нима?

Деди:

— Бўюк инсонлар ўчун ҳамиша етишмайдиган, аксарият учун кўпинча бой бериладиган имконият...

Дедим:

— Мард кишининг хислатлари нималарда синалади?

Деди:

— Асосан уч нарсада: кечиримлилик, масъулиятни ўзига олиш ва сўзида тура билишда...

Дедим:

— Инсонлар ҳаётида кўпинча эҳтиёж сезадиган хислатлар нималар?

Деди:

— Асосан уч нарса: теран фикр, ҳисни жиловлаш, қаноат...

Дедим:

Тамадан хам кучли нарсани айт

Деди:

— Тама йўлидаги тамагирлик!..

Дедим:

— Дунёда нимани топиш мушкулу нимани йўкотиш осон? Деди:

— Яхши ном қозониш жуда мушкул, уни йўқотиш осон. Зотан, обрў мисқоллаб топилади, билъакс инсоннинг бир арзимаган ножўя ҳаракати сабаб, ушбу яхши ном бир онда чилпарчин бўлиши мумкин...

Дедим:

— Хар бир киши учун бу ҳаётда бажарилиши мушкул бўлган вазифалар нималар?

Деди:

— Айтган сўзига ўзи тўлиқ амал қилиши; ўзганинг омонатини у ишонганидек сақлай билиши; дўстлашган кишисининг ҳам бахтли, ҳам огир кунларида бирдек ёнида туриши; ўзига раво кўрмаган нарсани бировларга ҳам раво кўрмаслик...

Дедим:

Нимани кечириб бўлмайди?

Деди:

— Хиёнатни, хиёнатни ва яна хиёнатни.

Дедим:

Булар нималар?

Деди:

— Ватанга хиёнатни, элига хиёнатни, зласига (ўзига) хиёнатни.


Категория: ISLOM | Просмотров: 1320 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    «  Июль 2010  »
    Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
       1234
    567891011
    12131415161718
    19202122232425
    262728293031
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz