
Статистика |
XOZIR SAYTDA 9 MEXMON 9 FOYDALANUVCHI 0 |
|
 | |  |
| Главная » 2010 » Июнь » 12 » Умид Шохобов “Энг гўзал инсон-ишлаётган инсон!"
21:04 Умид Шохобов “Энг гўзал инсон-ишлаётган инсон!" |
 Шохобов Умид Шарипжонович 1976 йил 7 ноябрда туғилган. 1991 йилда Ҳамза
номидаги мусиқа билим юртига ўқишга кириб, уни 1995 йилда "аъло”баҳолар
билан тамомлаб, шу йилиёқ Ўзбекистон давлат Консерваториясига ўқишга
кирди.
Умид Шохобов 1999 йилда ўқишни тугатибоқ "МАРЖОН” гуруҳини тузиб,
унда яккахон хонанда сифатида элга танила бошлади. У ўз ижодида "Ой
деманг”,"Олиб кетаман”, "Онажон”, "Фариштам энди йўқ” деган қўшиқлари
билан мухлислар ортириб, улар кўнглидан жой эгаллади.Тинимсиз
меҳнатлари меваси натижасида Умид Шохобов "САДО-99” кўрик танловида
лауреат бўлди.
2002 йили "Туркистон” саройида у ўзиниг илк яккахон "Фариштам” деб номланган концерт дастурини мухлисларга намойиш этди.
2004 йили "НИҲОЛ” мукофоти номзоди бўлди. У кўпгина ёш истеъдодли
бастакор ва шоирлар билан ҳамкорликда ижод қилиб, Ватан хақида, ёшларни
эзгуликка чорловчи, тарбиявий қўшикларни яратди. Қўшиқчиликнинг
ранг-баранг мавзуларида ижод қилиб, 2007 йил 8-9 март кунлари
"Туркистон” саройида "Соғинганим” деб номланган концерт дастурини
намойиш этди.
2009 йил бўлиб ўтган "Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика кўрик
танлови совриндори бўлди. Ўтган йиллар мобайнида тўққизта аудиоалбом ва
ўндан зиёд видиоклиплар тайёрлаб, мухлислар қалбидан жой эгаллаб
келмокда.
Халқ кўнглига яқин оҳангларни топишга доимо ҳаракат қилиб келаётган истеъдодли хонанда Умид Шохобов доимо изланишда, шиори
"Энг гўзал инсон-ишлаётган инсон!"
|
Категория: YULDUZLAR BIOGRAFIYASI |
Просмотров: 1295 |
Добавил: BEKO
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|

|