Туркияда Юлдуз Усмонова ижодига тобора қизиқиш ортиб боряпти. Примадонна ва Фотиҳ Эркоч ижросидаги "Кўрмасам бўлмас” дуэти кўплаб хит-парадларда юқори ўринларни забт этяпти. Жумладан, Istambul FM (88,6) радиоканали 40 та энг яхши тароналар хит-парадида ушбу дуэт-тарона 19-ўринни забт этди. Яна бир хушхабар, "Кўрмасам бўлмас” дуэти "IFA” мусиқий тақдимотининг "Энг яхши дуэт” номинацияга номзодликка кўрсатилди! Айни пайтда овоз бериш жараёнлари давом этяпти! Куни кеча, Юлдузхондан олган маълумотимизга кўра, у 15 ноябр куни Левент Юксел билан куйлаган дуэтига клипда суратга тушади! Воқеаларни кузатишда давом этамиз!