Ўз автомобилига талабларнинг глобал равишда тушиб
кетганлиги сабабли «Тойота» Россия ва Таиланддаги янги
заводлари қурилишини музлатишга мажбур бўлмоқда. Автоконцерн
2007 йилнинг декабрида Санкт-Петербург остонасида йилига 50 минг
автомобиль қувватига эга заводни ишга туширган эди. Мўлжалда эса
Россияда ана шундай қувватга эга бўлган яна бир завод барпо этиш
турганди.
|