Россиянинг Мурманск шаҳрида халқаро террорчилик ташкилотига аъзоликда гумон қилинган икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бўлими сайтида хабар берилган.
Қайд этишларича, қўлга олинган шахсларнинг ҳар иккиси экстремистик йўналишдаги жиноятларни содир этганлик учун давлатлараро қидирувда бўлган.
Содир этган жиноятлари учун уларни Ўзбекистонда 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш мумкин.
«Ҳозирги вақтда амалдаги халқаро келишувларга мувофиқ қўлга олинган шахсларни экстрадиция қилиш масаласи ҳал қилинмоқда», – дейилади хабарда.