Арктика, Гренландия ва Антарктидадаги музларнинг
жадал суръатда эриётгани сабабли дунё океанининг сатҳи борган сари
кўтариляпти. Давлатлараро иқлим ўзгаришини ўрганувчи гуруҳ
маълумотларига кўра, келаси юз йил ичида океан сатҳи 20 дан 90
сантиметргача кўтарилиши кутилмоқда.
Шу сабабли, Голандия, Миср, Вьетнам, Бангладеш, Гайана ва Мальдив оролларининг унумдор ерларини шўр қоплаб кетади.
Табиатнинг реал таҳдидини инобатга олган ҳолда бельгиялик архитектор
Винсент Каллебонинг студияси дизайнерлари "Lilypad” номли сувда сузиб
юрувчи тупроқли шаҳар лойиҳасини ишлаб чиқишди.
Шаҳар 50 минг нафар аҳолини ўз бағрига сиғдира олади. Шаҳарнинг ўз сув,
энергия тизими мавжуд бўлади. Махсус ўралар ёмғир сувини йиғиб, ичимлик
сувига айлантириб беради. Энергия манбаи сифатида эса шамол, қуёш ва
тўлқинлардан фойдаланилади.
"Lilypad” шаҳрини бунёд этиш ишлари 2100 йилда якунланиши режалаштирилган.
|