Қандай парҳез билан танишманг, унинг асосий шартларидан бири – ширинлик ва ун маҳсулотларини истеъмол қилиш мумкин эмас. Шоколад едингизми, тамом – тишларингизни еб кетадиган кариесдан ташқари вазнингиз ҳам хамиртуруш солинган хамирдек кўтарилиб кетади. Шунинг учун семиришдан қўрққан аёллар тарозига чиқиб, ақлдан озмаслик учун шоколад ва қандолат маҳсулотларидан иложи борича нари юришга интилишади. Аммо олимлар шоколаднинг вазн ортишига таъсирини «бўлмаган гап» дейишмоқда. Уларнинг таъкидлашича, какао доналари антиоксидант ва бошқа фойдали моддаларга бой экан. Шунинг учун шоколад одамни семиртирмайди. Бунинг устига у терини тозалайди ва ҳатто ҳуснбузарлардан халос бўлишга ҳам кўмаклашади. Муҳими, меъёрни билиш зарур. Жумладан, 2 ҳафтада ҳуснбузарлардан қутулиш учун кунига 2-5 та шоколад конфетасини истеъмол қилиш керак. Бундан ортиб кетмасин. Натижада юзингиз ҳам текис, қоматингиз ҳам ёмон эмас. Аммо бундай «парҳезда» бир нарсани эсдан чиқармаслик жоиз – шоколад еганда бошқа барча ширинликлардан воз кечиш ва унли маҳсулотларни ҳам бир неча чақирим наридан айланиб ўтиш тақозо этилади.