CHORSHANBA, 2025.06.25, 12:04
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
ENG ZOR KIM?
XAMMA JAVOBLAR: 1098

Статистика

XOZIR SAYTDA 4
MEXMON 4
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Март » 15 » ШОИРА ОТАБЕКОВА: “МЕН КЕЧАГИ ШОИРА ЭМАСМАН!”
00:27
ШОИРА ОТАБЕКОВА: “МЕН КЕЧАГИ ШОИРА ЭМАСМАН!”

Бундан бир неча йиллар илгари порлаб чиққан қўшиқчи Шоира Отабекова ўз йўлини топишга, яхшидан яхши, оммабоп тароналар яратишга улгурди. "Аламли ишқ”, "Юрак”, "Мерави”, "Диги-диги”, "Жонгинам” кабилар шулар жумласидандир. Хонанда яккахон концерт, бир неча бор мусиқий альбом тақдимотларини оммавий тарзда ўтказишда муваффақ бўлди. Она, муҳаббат, ватан, садоқат каби мавзулардаги 50 дан ортиқ тароналари билан ўз мухлисларига эга бу ижодкор янги йилдан бошлаб янада янги руҳ билан ижод уммонига шўнғиди. Оилали, фарзандли бўлгач, маълум вақт танаффусдан сўнг янги ғайрат ва янги илҳом билан яратган "Менинг бахтим” таронаси тез орада мусиқа шайдоларининг қалбидан жой олди. Бугунги эксклюзив суҳбатда унинг қалб дунёсига ташриф буюрамиз. 

-Мана, яқиндан бошлаб яна ижодингизда ижобий ўзгаришлар бор. Ўзингизни қандай ҳис этяпсиз?

-Жудаям яхши. Енгилман. Эркинман. Ижодга берилиб кетганман. Фарзандли бўлгач, менда бошқача туйғулар уйғонди. Ҳаётга қарашларим ўзгарди. Бу эса қўшиқ куйлашимга янги ҳаёт бағишлаяпти.  

-Асосан, нималардан илҳомланяпсиз?

-Ўз ҳаракатим, интилишларим, олдимга қўйган мақсадларим билан.  

-Оралиқ танаффус чоғида қайси ҳамкасбларингиз ижодини кузатдингиз?

-Ҳаммасини кузатдим. Райҳон, Озодбек Назарбековлар ижоди жудаям ёқди.  

-ТВ орқали намойиш этилаётган клипларингиздан маълумки, йўналишингиз ўзгаргандай...

-Тўғри англабсиз. Ижодимга янгилик киритишга ҳаракат қилдим. Бу қай даражада ўзгарди, мухлисларим чин баҳо беришади.  

-Оилали эдингиз. Айни пайтда турмуш ўртоғингиз кўринмайди. Аёлга суянадиган тоғ керак ахир. Турмушдан ажрашганингизга ҳечам афсусланасизми?

-Йўқ. Нега ажрашганим ҳақида батафсил жавоб бергим келмайди. Ижодкор одамга уни тушунадиган, қўллаб-қувватлайдиган инсон керак. Аёлнинг ярмида бундай хислат бўлмаса, у сўлий бошлайди. Бир-биримизни... йўқ, у мени тушунмади.

-Сиз эса тушунтира олмадингиз?

-Мен тушунтирдим. Тушунишни хоҳламади.

-Бола бошидан маълум,  дейишади. Қизалоғингизда ҳам истеъдод сезяпсизми?

-Жудаям ақлли, зеҳни ўткир. Ҳалигача қўғирчоқ ўйнагани йўқ. Икки ярим ёшар бола кроссворд ечишга уринади. Журнал ва ручка қўлидан тушмайди.

-Балки журналист бўлар?

-Балки.

-"Бахтим менинг” хит даражасига етди. Клип ҳам ажойиб. Қўшиқ муваффақиятини нимада деб биласиз?

-Мусиқаси, сўзи, айтилиши ҳаммаси ўз ўрнида бўлган деб ўйлайман. Мухлислар учун янгилик бўлди.

-Рақобат кучи ҳақида нима дейсиз?

-Рақобатнинг яхши тарафи ҳам, ёмон тарафи ҳам бор. Кимдир рақобат ҳақида хато тушуниб, манманлик билан ўзини зўр қилиб кўрсатишга интилади. Ўзининг кучсиз тарафини кўрган ижодкор эса яхши ишлаётганга зарар етказишга интилади. Қарабсизки, ғараз ниятлар пайдо бўлади. Ижоди кучсиз одамлар носоғлом рақобатга киришади. Ижодкорлар бир-бирининг этини еб эмас, ҳамжиҳат ва бирдам бўлиб ишламоғи даркор. Ана ўшанда санъат аҳлига ҳамма ҳавас қилади.   

-Сизга нисбатан ҳам шундай ноҳақ ҳолатлар кечдими?

-Бошида билинмаётганди. Сезиларсиз кечди. Ижодимни гуркирашидан кимдир хурсанд бўлди, кимгадир ёқмади. Ғараз ниятда қараган инсонлар ҳам бўлди. Бироқ, эътиборсиз бўлишга ҳаракат қилдим. Сабаби, бўлар-бўлмас нарсаларга чалғиб, асосий ишимга аҳамиятсиз бўлиш ниятим йўқ.

-Қўшиқларингиз моҳиятан ўзгарди. Янги нафасни қайси ижодкорлар билан бошладингиз?

-Бастакорлик қобилияти "Беном” гуруҳи йигитларида жуда бошқачалигини ҳис қилдим. Улар билан ижодий дўстликда жуда кўп тароналар яратдим. Убайдулла Каримов ҳам яхши мусиқалар ёзди. Шоир Тоҳир Муҳаммаднинг шеърлари мазмунли. Тўғри, қай даражада кучли ижодкор бўлишмасин, қўшиқ мавзуси ва услубини биргаликда ўйлаб, ижод қиламиз. Чунки, куйловчи менман. Мухлисларим эса ҳақиқий санъат асарларидан баҳраманд бўлсин дейман.

-Сизни жуда инжиқ дейишади...

-Жудаям инжиқмасман. Ҳар бир одамнинг ўзига яраша характери бор. Ишимга жуда талабчанман. Ёнимдагиларга қаттиққўлман. Бу эса жуда кўп ҳолларда қўл келади. Ғайрат ва шижоат билан меҳнат қилмасанг, яхши ижод яралмайди-ку?!

-Қайси характерингизни жуда яхши кўрасиз, қайсиларидан воз кечгингиз келади?

-Бирорда қанд, бирорда панд беради, дейишади. Жуда ўйлаб иш тутаман. Хатоларим ҳақида ўйлайман. Айбимни тан олишни биламан. Ўзимни ҳар қандай ҳолатда ҳам бошқаришга ҳаракат қиламан. Ўзимга-ўзим ёрдам бераман. Бу яхши кўрган хислатларим. Бироқ, танишларимга олдиндан режалаштирган ишларимни гапириб қўяман. Кўнглимга яқин тутиб, гоҳида панд ейман. Кейин, кимнингдир кўзи тегадими...Энди билмайсиз-да, инсоннинг ичида нима яширинганини.

-Пулга муҳтож пайтларингизда қандай йўл тутасиз?

-Худога шукур айтаман. Бошга тушадиган ҳар бир савдога синов деб қарайман.Яхши кунлар ҳам ўтади, ёмони жуда тез ўтишига ишонаман.

-Янги клипингиз жуда манзур бўлди. "Ассалому алейкум” ҳақида гапиринг...

-Қўшиқни Сарвар Азимов ёзди. Сўзини Тохир Муҳаммад билан биргаликда ёздик. Мусиқасини илк бор тинглаганимда юрак жизиллади. Ичимда кечган тугёнлар бор эди унда. Қўшиғим оммага чиқмасидан бурун кўпчиликни ҳайратга солди. Жасур Шаметов ажойиб сюжет остида клип суратга олди. Ўз жияним Фаррух ногирон болакай ролини ижро этди. Аслида жиянимнинг кўнгли ҳам ўксик. Унинг руҳиятини кўтаришга ҳаракат қилдим.Унга янги умид улашишга интилдим. Клипда у оёққа туради...Назаримда, клип ва қўшиқда ҳаётий ҳақиқатлар кўрсатилган ва куйланган!

-Сизга дўст тутиниб алдаб кетганлар, хиёнат қилганлар бўлганми?

-Ҳозир йўқ. Бироқ олдин бўлган. Ёшлик қилганманми, ишонувчанлигим сабабми, ҳозир бунга йўл қўймайман! Хозирги кунда улар яна дўстлашмоқчи... бироқ, мен олдинги Шоира эмасман. Дўстни қандай синашни яхши биламан. Ҳозирги пайтда дўст топиш жуда қийин.

-Чин маънода ўзинизни бахтли ҳис этишингиз учун нималар етмайди?

-Ношукурлик бўлади, бахтсизман десам. Ота-онам ёнимда. Яхши кунларимни кўришяпти. Фарзандим - менинг бахтим. Бундан ортиқ сурурли бахт борми? Яқинларим, жигарларим ёнимда.

-"Акфа медиа”нинг янги хонандаси Рухшона илк бора клипингизда рол ижро этиб чиққан экан? Айни пайтда у янги ҳамкасбингиз. Ижодига қандай муносабатдасиз?

-Мен аҳамият ҳам берганим йўқ. Клипга уни таклиф қилган қизлар бу ҳақда айтишди. Клипимнинг оёғи енгил келибди, шекилли, у янги хонанда бўлиб кетди. (кулади). Рухшонага  омад тилайман.

-Бирон нарса йиғишни, тўплашни ёқтирасизми?

-Уй жиҳозлари,уй-рўзғор буюмларини тўплашни яхши кўраман.

-Яккахон концертингизни ҳам соғиниб қолишди...

-Албатта. Бир йил олдин тайёргарликни бошлаб юборганман. Ноябр ойида "Истиқлол”да янги яккахон концертимни мўлжал қиляпман.

-Уришиб юрадиган, ҳатто стол атрофида бир-бирига мушт кўтариб югурадиган хонандалар бор. Бунга қандай қарайсиз?

-Уларнинг бош-қошида бўлмаганман. Ким айбдорлигини тушунмайсан гоҳида. Санъаткор доимо дипломатик муносабатда бўлиши керак. Уришиш санъаткор учун яхши эмас. Келишиб олишларини тилаган бўлардим. Омма олдида ҳамиша хонандалар бир-бирларига кулиб муносабатда бўлишлари шарт!  

-Куйлаётган қўшиқларингиз орқали нималар дегингиз келади?

-Қўшиқларим, ижодим орқали инсонлар эзгуликка, яхшиликка интилса, бу ниятларнинг энг яхшиси! Хаммамиз ўтамиз. Қилган яхшиликларимиз қолади. Ҳар бир қўшиғимни куйлаганимда, авваламбор, ўзим эмас, мухлисларим роҳатласан. Уларнинг қалбига йўл топиш ва ўз қалбим унсурларидан яралган гўзаллик ниҳолларни экиш бахти эса мен ҳамиша мени бахтиёр этаверади.

 

Кечаги Шоира бугунги эмас... У янада улғайган. Шундай улгайиш палласи давом этар экан, яқин келажакдаги Шоира ва унинг ижоди бизга жуда юксак ҳайратларни улашишига ишонамиз! 


Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 1320 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz