Рэппер Шаҳриёр хонанда Севара Назархон билан «СМС қурсин» картинасига ажойиб саундтрек куйлаганидан хабарингиз бор. Айнан шу тарона Шаҳриёрнинг ижоди ўзгаришига сабаб бўлди. Шаҳриёр айни кунларда яна бир дуэт тарона устида ишламоқда.
«Дуэт ўзгача тарзда яратиляпти, дуэтдошим эса ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузларидан бири, аммо кимлигини сўраманг» деди хонанда. Майли, нима ҳам дердик. Қўшиқ тайёр бўлиши билан Шаҳриёр нима учун биздан уни сир тутганлигига ойдинлик киритишга ҳаракат қиламиз.