Шахзода халқаро WOW CALL лойихасида иштироки бошланди. Мазкур лойихада Россия эстрадасидан Шахзода, Максим, Инфинити ва Дан Баланлар иштирок қилишди. Шахзодадан видео-табрикни йўллашни истаганлар vkontakte.ru ва my.mail.ru сайтлари орқали амалга оширишлари мумкин Мана шу сайтларда рўйхатдан ўтган бўлсангиз қуйидаги манбалар орқали ўтсангиз кифоя : http://vkontakte.ru/app1921277 http://my.mail.ru/apps/544284 Шунингдек 25 январь куни Шахзоданинг янги ўзбек альбоми хақида расмий маълумот берилади. Сайтга ташриф буюрганлар биринчилардан бўлиб янги альбом қандай кўринишга эга ва у ўз ичига қандай янги ва бошқа қўшиқларни олганлиги билан танишадилар. Шахзода шахсан янги альбомини қаерда тақдимот қилиши хақида хам яқин кунлар маълумот берамиз. Хозирда Дубайда дам олиб "загар"ланаётган Шахзода Тошкент шахрига 23 январь куни қайтиб келади.