MUBORAK JUMA, 2025.10.31, 09:19
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
ENG ZOR KIM?
XAMMA JAVOBLAR: 1098

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2011 » Июнь » 3 » ШАҲЗОДА ЛОЛА УЧУН ЎГАЙ ОНА Ё ДУГОНА?
07:54
ШАҲЗОДА ЛОЛА УЧУН ЎГАЙ ОНА Ё ДУГОНА?

 -Бадавлат отангиз ва машҳур, кўп нарсага қўли етадиган компания яна қўллаб-қувватловчи бошқа инсонлар кўмагисиз ҳам шундай юқори мавқеларга эриша олармидингиз? Дейлик, оддий қишлоқ қизи бўлганингизда...

-Тўғри, бу борада менга омад кулиб боққан ва бундан жуда хурсандман. Аммо, сиз айтгандек, олис бир қишлоқда туғилган қиз бўлганимда ҳам қўл қовуштириб ўтирмасдан, шу ёшимгача анча мунча ютуқларга эришган бўлардим. Бунга ишончим комил. Атрофга қарасак, қишлоқдан келиб, пойтахтда ўқиб изланиб ўз ўрнини топган қизлар кам эмас. Инсонда ишонч мезбонлик қилар экан, у албатта ўз мақсадларига эришади.

-Шаҳзодага қайси назар билан қараш тўғрироқ: отангизнинг хуштори, иккинчи рафиқаси, тутинган онангиз ё қадрдон дугонангиз?

-Биз Шаҳзода билан у дадамга турмушга чиқмасдан олдин ҳам дугона эдик …Лекин бироз муддат у билан гаплашмай қолдик. Ўша пайтдаги ноқулайликлар иккимиз учун ҳам осон кечмади.  Вазиятни тушуниш, умуман олганда ўнглаб олиш учун вақтнинг ёрдами керак эди. Аслида у билан суҳбатлашиб турсам, яхши бўлар эди, бироқ буни қила олмадим. Нима тўсқинлик қилганини ҳануз тушуна олмайман. Ўйлаб қарасак, бу тақдир ишлари ва шундай бўлиши керак экан, бўлди. Энди ўзгартириш ҳақида ўйлаш ҳам шарт эмас: ахир ҳаммаси ўтиб кетди. Айни пайтда Шаҳзода дўстларимдан бири. Қолаверса, уни оиламиз аъзоси сифатида ҳурмат қиламан.

-Туққан онангиз билан тез-тез дардлашиб турасизми?

-Албатта. Ҳар бир қизнинг сирдоши онаси бўлса керак.

-Қандай саволга жавоб беришга қўрқасиз?

-Ҳар қандай саволингизга жавоб беришга ҳаракат қиламан.

-Қай даражада эркинсиз? Кўпроқ кимнинг маслаҳатларига қараб иш тутасиз?

-Оилали аёл эркин бўла олмайди. Бу фикрим билан ҳаммаси таъқиқланади дегани эмас. Ўз ҳаётимдан келиб чиқсам, оиламизда менинг фикрларим ҳам инобатга олинади.

-Қайнонангиз маслаҳатларига қай даражада амал қиласиз?

-Қайнонам доим менга ишонган. Айтган ишларини кўнгилдагидек бажараман.

-Фарзандларингизга ибратли она бўла оляпсизми?

-Ҳар бир она фарзандларига ўрнак бўлишга интилади. Назаримда, мен фарзандларим учун яхши ва севимли онаман (кулади).

-Тўйдан кейин саҳнага қайтмаслигингиз ҳақида бот-бот гапирган эдингиз? Ё лафзингизни унутдингиз ё тақдир сизни савалади?!

-Саҳнага қайтганимдан жуда хурсандман. 5 йил мобайнида мухлисларимнинг қайноқ меҳрини ҳис қилиб яшадим. Ҳаммасини қўяберинг, муҳими, менинг қайтишим мухлисларимни кўпроқ хурсанд қилди.

-Сўнгги қўшиқларингизда нолиш бор. Аслида сиз куйлаган ўша "олтин қафас ҳам кимлар учундир бахт. Майли, сизнинг бахт борасидаги фикрларингиз билан баҳслашмоқчи эмасман. Нега ижодга қайтишингизни шундай ношукурлик ҳиди бор тарона ила бошладингиз?

-Чунки, бу қўшиқ менга жуда ёқиб қолди. Агар унинг мазмунидан келиб чиқиб, ҳаётингизга қай даражада дахлдор деган сўроғингиз бўлса, очиқчасига айтаман, унинг ҳеч қандай шахсий ҳаётимга тегишли жойи йўқ.

-Янги альбомингиздаги нечта қўшиғингиз турмуш ўртоғингизга бағишланган?

-Бор, бироқ, айнан қайси қўшиқ эканлигини айтмайман. (кулади).

-Қайнонангиз депутат. Унинг бу ютуғига ҳавас қиласизми. Умуман у аёлнинг қайси хислатларини ўзингизда бўлишини истайсиз?

-Талабчанлиги ва озодалигини ўзимда кўргим келади.

-Юлдуз Усмонованинг фикрича, энг биринчи санъат. Сиз айни пайтда қандай хулосадасиз: оилами ё санъат биринчи!?

-Оила.

-Продюсерлик марказ очибсиз. Табриклайман. Бу фаолиятингиздан асосий мақсад нима?

-Табриклашга ҳали эрта. Ишга тушгани йўқ ҳали.

-Ойлигингиз неча сўм?

-Маош олмайман.

-Қанча мухлисларингиз бор. Нега эл хизматларига чиқмайсиз? Ваҳоланки, бугунги ўзбек санъаткорларининг асосий даромад манбаи тўйлардан-ку?!

-Моддий эҳтиёжга муҳтож эмасман. Яқинларим тўйларига албатта бораман. Фақат куйчи эмас, меҳмон сифатида.

-Москвада ҳам ижод қилгандингиз, бир пайтлар. Яна қайта забт этиш ниятингиз борми?

-Ўша пайтлардаги қизиқишларим бошқача эди. Ҳозир эса унданда муҳимроқ ва йирикроқ ишларим бор. Лондонда ўқиб юрган, Москвада ижод қилиб юрган кезларим ўша шаҳарларда яшаб қолиш имкони бўлган. Бироқ, мен ҳеч қандай таклифларни қабул қилмаганман. Сабаби, туғилиб ўсган Ватан меҳрини дунёнинг ўзга ватанлари ҳеч қачон бера олмаслигини ҳис қилганман. Лолани Лола қилган Ўзбекистоним, бошқа ҳеч қайси юрт!

-Сизнингча, кимнинг санъати кучли: Согдиана ё Шаҳзода?

-Согдиананинг овози менга ёқадию, лекин кўриниши бироз совуқроқ. Шаҳзодага келсак, унинг ижоди Москвада жуда гуллаяпти. У истарали аёл.

-Мободо, тарқалиб кетган "Cеторанинг биринчи вакилларини учратиб қолсангиз, нима деган бўлардингиз?

-Ассалому алейкум!

-Лоланинг энг катта муаммоси нимада?

-Ишонинг, ҳеч қандай муаммом йўқ!

-Кези келиб қиз узатасиз, келин оласиз. Шундай дамлар ҳақидаги илк тасаввурларингиз қандай?

-Қаранг-а, бу ҳақда ҳечам ўйлаб кўрмаган эканман. Жуда ёқимли туйғулар ва ўзгача давр бўлса керак!

-Кимдан нима олишни истардингиз: Мадонна каби машҳурлик, Усмоновадаги ғайрат, Абдуллаевадаги маданият, Шаҳзодадаги латофат, Райҳон каби изланувчанлик, Гага каби ғайриоддийлик...

-Ҳеч биридан ҳеч нарса олмайман. Чунки, санаб ўтганларингизнинг ҳеч бирига муҳтожлигим йўқ. Лола бўлиб танилдим ва мухлислар орттирдим. Шундай экан, Лолалигимча қоламан.

Тўғри айтасиз, Лолагул. Ер юзида миллиард-миллиард инсонлар қанчалик бир-бирига ўхшамасин, тақлид қилмасин ё яна бошқа нарса, ҳар бири индивид бўлиб қолаверади. Аслида инсон мана шундай такрорланмас хислатлари орқали Ҳаёт аталмиш чексизликка қариндош ҳужайрадан ўз ўрнини топади, имкон қадар танилади ва ҳурмат қозонади. Яна бир гап,абадий ҳаёт қаърида бўлганимиз билан,  яшаб тугатадиган ҳаётимиз яъни умр жуда қисқа...Орзуларимиз ва режаларимиз бир қарасак йилларга, асрларга татигулик. Шундай экан, сиз ҳам, биз ҳам, ҳаммамиз чиройли яшашга ва ўзимиздан кейин яхши ном қолдиришга улгуриб қолайлик.  

Жасур ҲАМРОЕВ


Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 1978 | Добавил: JAMSHID | Теги: Лола, ДУГОНА?, ШАҲЗОДА, она, ЎГАЙ, УЧУН | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    «  Июнь 2011  »
    Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
      12345
    6789101112
    13141516171819
    20212223242526
    27282930
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz