Ҳар гал кўзгуга боққанингизда, гўзаллигингизга рахна солиб турган сепкилларингизни кўриб, кайфиятингиз тушадими? Сира ташвишланманг, бугун саҳифамизда сепкиллардан қандай халос бўлиш мумкинлиги ҳақида маслаҳатлар берамиз. * 2-3 дона аспирин таблеткасини 1 стакан қатиқ билан аралаштиринг. Ниқобни уйқуга ётишдан олдин 20 дақиқага суртасиз ва сўнгра илиқ сув билан ювиб ташлайсиз. Муолажа муддати – бир ой. * Тузланган карам сувига ботирилган салфеткани бир неча дақиқага юзга қўйиш ҳам яхши фойда беради. * Бир сиқим қоқиўтни 1 стакан қайнаган сувга солиб, тиндиринг. Юзингизни мана шу дамлама билан эрталаб ва кечқурунлари чайинг. * Петрушкани илдизи билан сувда қайнатиб, дамламага докани ботириб, юзингизга қўйинг. Юқорида келтирилган ниқоблар сизга сепкилдан қутулишингизда ёрдам беради, деган умиддамиз. Дарвоқе, тушкунликка тушишингизга ҳожат йўқ! Билсангиз, француз аёллари учун сепкил ёшлик рамзи ҳисобланади. Улар навқирон кўриниш учун ҳатто юзларига қалам ёрдамида сохта сепкилларни чизиб олишар экан!
|