Ўтган жумъа куни Саудия Арабистони Қироллигининг Россиядаги элчиси Али Ҳасан Жаъфар жаноблари Москва Жомеъ масжиди қавмига мурожаат қилиб, қирол ҳазратлари россиялик мусулмонларга 15 минг дона Қуръони Карим маъноларининг русча таржимасини ҳадя қилганликларини эълон қилди. Россия муфтийлари кенгаши сайтининг хабар қилишича, русча таржимали мазкур мусҳафлар Россия мусулмонлари диний идораларига тақсимлаб берилди.
|