Ўзбек эстрадасининг икки мега юлдузи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Сардор Рахимхон хамда Райхон атрофларида хар доим қайноқ миш- мишлар юрган. Мухлислар эса уларни энг романтик, энг ярашган дуэт ижрочилар дея хар йили янги дуэт таронани интиқлик билан кутишади. Мана бу йил хам шов- шувли гап сўзлардан сўнг Сардор Рахимхон хамда Райхон ўзларининг 3 чи дуэт қўшиқларини тингловчиларга тортиқ этиш арафасида. "Абадий” муваффақиятидан сўнг "МЕНЧАЛИ” бу омадни илиб кета олармикан. Хар холда дуэт тароналар кўп ва уларнинг жуда камчилиги ХИТ даражасига кўтарилмоқда. Сергей Рахматов мусиқаси ва аранжировкаси, Шахноз шеъри билан ижро этилган "МЕНЧАЛИ” қўшиғи маълумотларга қараганда Райхоннинг бу йилги 10 йиллик юбилей концерт дастурида премъера қилинади. Демак хеч қандай уруш, жанжал йўқ! Бунга яна бир исбот "МЕНЧАЛИ”….”ЎЗГА СЕВМАЙДИ МЕНЧАЛИ”. (Қизиқ нима учун бундай матн…)
ШОХРУХХОН САНКТ-ПЕТЕРБУРГДА!
2011 йилнинг энг яхши эркак хонандаси Шохруххон Санкт-Петербург шахрига ташриф буюради. Шохруххон у ерда истиқомат қилаётган хамюртларимизни ўзининг яккахон концерт дастури билан хушуд этиш ниятида. Концерт Санкт-Петербургиниг "Аврора” марказий концерт залида соат 18.00 да бўлиб ўтади.