CHORSHANBA, 2025.07.23, 04:47
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ШОУ-Бизнес
SMS YUBORISH
QIZIQARLI
MP3 KO`CHIRISH
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
Веб-Мастер
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QO`SHIQ MATNI
IZOHLAR VA SMSLAR
SEVGI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
ISLOM
TANLOV
Психология
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
ENG ZOR KIM?
XAMMA JAVOBLAR: 1098

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Октябрь » 24 » САИФ АЛИ ХОН КАРИНА КАПУРГА УЙЛАНДИМИ?
22:50
САИФ АЛИ ХОН КАРИНА КАПУРГА УЙЛАНДИМИ?

Болливуддан биронта янги фильм намойишини бошланиши билан ҳинд киномухлислари кўнгли завққа тўлади. Ахир, ҳинд киноларини жон дилидан хуш кўрувчи ҳамюртларимиз кам дейсизми? Болливуддан биронта ижодкорнинг Ватанимизга қадам ранжида қилишини эшитган мухлислар ҳолатини тасаввур қилаверинг! Кеча Тошкентга Раж Капурнинг севимли ўғилларидан бири Рандхир Капур ташриф буюрди. Ўзбекистондаги Ҳиндистон элчихонасида бўлиб ўтган ITEC дастури очилиши чоғида фахрли меҳмон сифатида Рандхир Капур иштирок этди. Тадбирнинг расмий қисми тугагач, Капурлар сулоласининг Ўзбекистонга энг кўп ташриф буюрган вакили сайтимиз учун эксклюзив интервью берди.

-Намасте, Жаноб Рандхир. Ўзбекистонда Сизни яна хуш кўрдик. Бундан тўрт йил олдин ҳам келгандингиз. Юртимиздаги бугунги ўзгаришларни қандай баҳолайсиз?

-Ассалому алайкум (соф ўзбекча гапирди!). Ҳаёт ўзгаришда давом этяпти. Дунёда деярли ҳар соатда янги воқеалар содир бўлмоқда. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам. Тошкент яна чирой очибди. Янги биноларга кўзим тушди. Жуда ажойиб. Хушмуомала ва меҳри дарё одамларини кўриб эса ҳамиша кўзим қувнайди.

-Дарахтнинг илдизи қанчалар чуқур ва бақувват бўлса, у замин узра шунчалар баланд ўсиб, кўркамлашади. Агар Болливуд оламини ҳам шу каби дарахтга қиёсласак,  унинг "илдиз”ини Раж Капурдек буюк киноижодкор ва унинг авлоди ташкил этаркан, келажаги ёрқин бўлишига ишонч бор. Сиз Болливуднинг кечасини кўрган, бугунини кузатаётган ижодкорлардан бирисиз. Унинг келажагини қандай тасаввур қиласиз?

-Жуда чиройли ўхшатиш қилдингиз. Раж Капур соҳиб бир илдиз мисол бўлса, мен, укам Риши, фарзандларимиз Каришма, Карина, Ранбир унинг шохларимиз...Демак, бир сулола дарахти бугун анчайин кўркамлашиб қолган. Болливуддаги бошқа "дарахт”лар ҳам Раж Капурнинг улкан ижодидан руҳ олиб ўсаётгани жуда қувонарли. Тўғри, кечаги ва бугунги ҳинд киноси ўртасида осмон билан ерча фарқ бор. Сабаби, бугун ўзгаришлар илдамчи. Замонавийликни эса унутиб бўлмайди. Назаримда, Холливуддан Болливуднинг ортда қоладиган жиҳати йўқ деб айта оламан. Ким билсин, келажакда ҳинд кинолари дунё кинематографиясида энг етакчи ўринни эгаллайди.  

 

-Ҳечам Ўзбекистон ҳақидаги таассуротларингизни фарзандларингиз билан ҳам бўлишганмисиз?

-Албатта. Яқин йилларда Каришма ва Кариналарни ҳам Ўзбекистонга олиб келишга ҳаракат қиламан.

-Карина Капур бугунги Болливуднинг энг машҳур актрисасига айлангани сир эмас. Унинг ўзбек мухлислари ҳам талай. Қизингизнинг ролларига қандай муносабат билдирасиз? Унинг "очиқ-сочиқ” образларда намоён бўлиши ғашингизга тегмайдими?

-Карина, аввало, менинг қизим бўлса, ундан ташқари, бобоси Раж Капурнинг дуосини олган. Қолаверса, сизлар каби санъатсеварларнинг муҳаббати ва олқиши туфайли катта муваффақиятларга эришиб келяпти. Роллари борасида тўхталсам, у ўзига хос ва мос образларини танлаш борасида ҳеч қачон адашмаган. Сиз айтмоқчи бўлган "очиқ-сочиқ”лик ҳозирги замонда одатий ҳолга айланган. Ундан ташқари, режиссёрлар талабига қараб, актёр ё актриса рол яратади-ку?!

-Карина жуда эркатойга ўхшайди? Оилада қандай қиз?

-Бобоси жуда эркалатиб юборган-да!(кулади). Оиламизнинг кенжа қизи у. Ўзига яраша босиқ характерлари ҳам бор.

-Дарвоқе, интернетда Карина ва Саиф Али Хоннинг ишқий муносабатлари ҳақида бот-бот ёзишяпти. Ҳатто, у яқинда сизга куёв бўлганмиш?

-Йўқ. Бу шунчаки журналистлар ва одамлар тарқатаётган гап сўзлар. Аслида улар қадрдон дўст. Каринанинг тўйи бўлса, албатта, сизлар бехабар қолмайсизлар! (кулади). Ҳаммага овоза қилиб тўй қиламиз!

-Сиз билан бирга Ранбир Капурни ҳам кутгандик. Унинг ижодий ютуқларини кузатаётган кино санъати мутасаддилари Ранбирнинг келажаги Шохрух Хон даражасида дея баҳолашмоқда...

-Фикрингизга қўшиламан. Ранбир ўз устида жуда кўп ишлайди. Айни пайтда кўплаб продюсерларнинг меҳрини қозонган. Янги фильмлар таклифи эса ҳар ойда жиянимга билдирилади. Риши ёшлик чоғларида эриша олмаган муваффақиятлар бугун унинг ўғлига насиб этяпти. Ранбирга албатта сизларнинг юксак эҳтиромингизни етказиб қўяман. Насиб этса, у ҳам шундай гўзал ўлкага ташриф буюради!

-Самимий суҳбат учун ташаккур. Бу гал келаётганингизда ёнингизда Карина ва Ранбирни ҳам олишингизни унутманг! Ахир, ваъда бердингиз!

-Насиб!

Дарвоқе, 24-29 октябр кунлари Тошкентда «Ҳинд киноси фестивали» бўлиб ўтади. Фестивал Ҳиндистонда шуҳрат қозонган "3 савдойи” картинаси билан Алишер Навоий номли кино саройида очилади. Амир Хон ва Карина Капур иштирокидаги ушбу картина томошабини бўлинг. Рандхир Капур кинопремьерада иштирок этиб, яна бир бора ўзбек киномухлислари билан юзма-юз учрашади.

Жасур ҲАМРОЕВ    
Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 1732 | Добавил: JAVOXIR | Теги: али, хон, САИФ, УЙЛАНДИМИ?, КАПУРГА, Карина | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    «  Октябрь 2010  »
    Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
        123
    45678910
    11121314151617
    18192021222324
    25262728293031
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz