Сагдиана «Эдем» номли альбом чиқармоқда. Санъаткорнинг пиар-директори
Олеся Сазыкина хабар беришича пластинка тайёр ва хозирги пайтда
қўшиқчининг овоз ёзиш студияси альбомни чиқариш учун қулай пайт
танламоқда. Сазыкина айтишича бу пластинка устида 1 йил иш олиб
борилди. Танаффус пайитида Сагдиана ва унинг турмуш ўртоғи Башир,
Бирлашган Араб Амирликларида дам олиб қайтишди. Хонанда ва умр йулдоши
саёхатдан яхши кайфият билан қайтишди. Бу саёхат мобайнида машхур «Gold
Souk» бозори, «Burj al Arab» етти юлдузли мехмонхона ва «Wild Wadi»
аквапаркига ташриф буюришди, деб хабар беради Inter Media.