«Сабоқ бер ҳаёт»
Ҳаёт, менга кулишни ўргат, Дўстлар билан даврада шодон, Ясамалик бўлмасин ниқоб, Чин юракдан отайин хандон.
Ҳаёт, менга билишни ўргат, Бахтим қайдан пайдо бўлганин, Гўзал турмуш йўлида қанча, Азиз жонлар фидо бўлганин.
Ҳаёт, менга куйлашни ўргат, Мадҳ этайин озод диёрни Ҳур, Мустақил Ўзбекистонни, Тўрт фаслни, гўзал баҳорни.
Ҳаёт, менга йиғлашни ўргат, Солар бўлсанг дўст бошига ғам, Тенг тортишай, бўлай елкадош, Юрагимни ўртасин алам.
Менга ўзинг сабоқ бер, ҳаёт Оқил, доно устоз ўзингсан Бўйсунади сенга коинот, Доим бирга ҳамроз ўзингсан!
"Онам нигоҳи"
Ё, ажабо, айт – чи онажон, Сеҳр борми, доно сўзингда, Меҳрим жўшар юзингга боқсам, Меҳригиё борми кўзингда?!
Қанча чарчаб, ҳориб турсам ҳам, Сени кўриб, бўламан дадил Онажоним, бунча зебосан, Нигоҳингдан баҳра олар дил
Кўзларингга тикилсам агар, Туғён урар қалбда ҳаяжон Қанот қоқар юксак орзулар, Руҳсат бергил, куйлай онажон!
"Сўз заҳри" Сўз – ўткирроқ экан ҳатто қиличдан, Сенинг сўзларинг қалбимни тилди Мағрур бошим эгилиб қолганин кўриб, Дўстим хафа бўлса, душманим кулди.
Сўз – оловдан авжлироқ экан, Ўша оловда бутун борлиғим ёнди, Қанчалар тутсамда дардимни пинҳон, Билиб, дўстим хафа бўлса, душманим кулди.
Сўз – кучлироқ экан ҳатто заҳардан, Сўзларингдан туйғуларим бир зумда сўнди, Мухаббатдай туйғум йўқолганин сезиб, Дўстим хафа бўлса, душманим кулди.
Сўз – тезроқ экан тошқинли сендан, Шу сел паймонамга қон бўлиб тўлди, Беғубор осмонимни булутли кўриб, Дўстим хафа бўлса, душманим кулди.
|