Кексалар орасида "Утганларнинг" арвохи ёр булсин" ёки "Сени утганларнинг рухи кулласин" сингари иборалар учраб туради. Шундай ДУО КИЛИШ тугрими?
Маълумки, инсон вафот этгач, рухи танасидан ажралиб чикканидан кейин киёматда уз танасига кайта киргунга кадар Аллох, хохлаган жойда кезиб юради. Танадан чиккан рухнинг имконияти тана ичида булган рухдан кура анча кенг булиб, буларнинг мисоли худди кафасдаги куш билан ташкаридаги эркин учиб юрган кушга ухшайди. Рухнинг асл мохияти нимадан иборат эканлиги хакида олимлар кадимдан кизикиб келадилар. Инсон канчалик кизикувчан булмасин, Аллох, таоло рух хакидаги илмни узида сакдаб колган. Бу хакида Куръони каримда "Исро" сурасининг 85-оятида шундай келтирилади: "Эй мухаммад! Сиздан рух хакида сурайдилар. Айтинг: "Рух. факат Роббимнинг ишидандир. Сизларга эса оз илм берилгандир". Демак, биз рух, хакида тулик, маълумотга эга була олмаймиз. Аммо шариатимизда рухдар хакида кисман маълумотлар берилган. Масалан, уларнинг танадан ажраб чиккандан кейинги холатлари, киёматгача рохатда ёки азобда булишлари ва хоказо. Имом Ахмад ибн Ханбал разияллоху анху ривоят килган хадисларида Расулуллох, саллал¬лоху алайхи васаллам шундай деганлар: "Сизларнинг килаётган амалларингиз вафот булиб кетган кариндош ва ёру биродарларингизга курсатиб турилади. Агар яхши амал килган булсаларингиз, уларнинг рухлари шод булади, агар аксинча булса, улар укиниб: "Эй Аллохим, бизларни хидоят килганингдек, уларни хам то хидоятга бошламагунингча вафот килдирмагин", деб дуо киладилар. Аллох, таоло Куръони каримда олимларнинг килаётган амалларини муминларнинг арвохдари куриб туришларига ишора килиб, "Тавба" сурасининг 105-оятида шундай мархамат килади: "Айтинг: "Ишлангиз! Албатта, Аллох, Расули ва муминлар ишларингизни куражаклар. Шунингдек, албат¬та, FOЙИ6 ва ошкора (ишлар)ни билгувчи (зот) хузурига кайтарилурсиз. Бас, (ушанда) сизларга килган ишларингиз хабарини берур". Демак, арвохлар якин кишиларининг амалларини куриб, уларни тугри йулда юришларини хамда мушкуллари осон булишини Аллохдан дуо килиб сураб туришаркан. Айникса, жума кечасида хонадон эгаларига кариндош рухларнинг ташриф буюриши купгина манбаларда келтирилган. Бирок, бу илтижо маъносида булмаслиги керак. Чунки илтижо, дуо факат Аллох, таолога килинади.
|