CHORSHANBA, 2025.07.23, 13:23
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ШОУ-Бизнес
SMS YUBORISH
QIZIQARLI
MP3 KO`CHIRISH
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
Веб-Мастер
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QO`SHIQ MATNI
IZOHLAR VA SMSLAR
SEVGI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
ISLOM
TANLOV
Психология
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1195

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Ноябрь » 23 » Роксана турмушга чиқди.
07:22
Роксана турмушга чиқди.


"ЎЗБЕГИМ ТАРОНАСИ” РАДИОСИ ВА

"ТВМ” ТЕЛЕКАНАЛИ БОШЛОВЧИСИ РОКСАНАНИНГ БАХТ ТЎЙИДАН РЕПОРТАЖ

 

Унинг чеҳрасини доим "ТВМ” телеканалидаги кўрсатувларда кўрамиз, овозини "Ўзбегим таронаси” радиоси орқали эшитамиз.

Бугун 22 ноябрь Тошкент шаҳридаги "ХХХ” ресторанида Роксананинг бахт тўйи бўлиб ўтди.


У оппоқ келинлик либосида, бўлажак умр йўлдоши Қодиржон билан ресторанга мусиқа садолари остида қадам қўйди ва бу мусиқа анъанавий "Келибди” қўшиғига уланди. Сўнг Роксана келин салом қилиб кириб келгач, ҳозирги баъзи тўйлардан фарқли равишда, ФҲДЁ дан ўтиш, рестораннинг ўзида бўлиб ўтди. Никоҳ уйи ходимаси уларни янги ҳаётга қадам қўйганликлари билан табриклаб, бир оила деб эълон қилди, ҳамда икки ёш бир-бирларига никоҳ узуклари тақдилар.



Роксананинг кўзларида  ёш. Ким севинч кўз ёшлари деб тушунди ким эса бу кунга рахматли онаси ета олмаганлигида эканлигини билишарди.

 Ҳамма яқинлари уни бахтли бир оила бекаси бўлгани билан табрикладилар. Шундан сўнг, келин-куёв ресторан тўридаги ўзларига атаб безатилган жойни эгалладилар.

Тўйни ТВМ телеканали бошловчиси Ойбек Рихсибеков ҳамда, "Ўзбегим таронаси”  радиосидан Магамедали олиб бордилар. Биринчи бўлиб, раққоса қизларга навбат берилди. Улар товус рақс билан келин-куёвни табрикладилар.  "ТВМ” телеканалидаги касбдошлари томонидан Роксанага табрик сифатида, кичик видеоролик намойиш этилди. Шундан сўнг, хонандалардан биринчи бўлиб, Турманистонлик хонанда Арслон Туркманга навбат берилди. Ундан сўнг, "Марка” гуруҳи йигитлари, кейин бошқа бир қатор хонандалар қўшиқлар куйладилар.

Тўйга ташриф буюрган машҳурлардан айниқса, хонанда Шаҳзода ҳаммани эътиборини тортди. У келин-куёвни табриклаб, сўнг қўшиқ куйлаганида, бир зумда фотосессияга уланиб кетди. Шахзода бир нечта қўшиқ куйлади ва ҳамма берилиб рақсга тушди.

Тўйда қўшиқ куйлаб келин-куёвни табриклаган машҳурлардан: Гулбаҳор Эрқулова, Азиз Ражабий, Илҳом Фармонов, "Шахзод гуруҳи” солисти Рашид Холиков, Шахноз, Сардор Рахимхон, Райҳон, Манзура, Шохруххон, Достон Убайдуллаев, "Афрўз” гуруҳи йигитлари, "Шод” гуруҳи йигитлари ва бошқалар.

Ёш хонанда Акмал Назаров эса "дежур” бўлди.

Актёр ва актрисалардан Раъно Шодиева, Феруза Собитова, Ҳалима, актёрлар Рихситилла Абдуллаев, Учқун Тиллаев ва бошқалар.

Тўйда энг қувониб рақс тушганлар албатта, келиннинг яқин касбдошлари "Ўзбегим таронаси” жамоаси, ҳамда "ТВМ” телеканали жамоалари бўлдилар.

Тўйдаги энг кутилмаган ҳолат, хонанда Азиз Ражабийдан сўнг, "Шод” гуруҳи йигитларига навбат берилгач, улар ўзларининг бир нечта қўшиқларидан сўнг, "Мodern Тalкing” гуруҳининг бир қўшиғини куйлаётганларида, ҳамма жуда берилиб рақс тушаётган бир вақтда, қўшиқ тўхтадию, негадир "Афрўз” гуруҳи эълон қилинди. Кейин эса, бир зумда "Афрўз” ўрнига, дарҳол Илҳом Фармоновга навбат берилди. Хонанда Илҳом Фармонов ҳам ўзининг сара қўшиқларини куйлади ва ҳозиргина тарқалган рақс тушаётган давра яна йиғилиб, рақслар давом этди.

Бир неча хонандаларнинг қўшиқларидан  сўнг, хонанда Акбар Атамуҳамедов куйлаган қўшиққа, келин-куёв вальс тушишди. Вальсдан сўнг янграган шўх қўшиққа ҳам, келин-куёв рақс тушдилар. Келин-куёв ўз жойларини эгаллагач, яна қўшиқлар давом этди. Ҳамма келин-куёв билан суратга тушиш, уларни табриклаш ҳамда, янграган қўшиқларга рақс тушиш билан банд эдилар. Келин-куёвни Роксананинг ҳамкасблари алоҳида табрикладилар.

Ниҳоят, Ойбек Рихсибеков келин-куёвни тўй тортини кесишга таклиф этди. Торт кесилгач, Роксана ва Қодиржон, ойижонлари Васила опага ўз қўллари билан торт едирдилар. 



Бундан сўнг, келиннинг гулдаста отиш маросими амалга оширилди. Негадир келиндан гулни илиб олишга кўпгина қизалоқлар йиғилди.

Энг қизиғи, гулдастани 10 ёшли Мадина исмли қизалоқ тутиб олди ва келин-куёвни табриклади. Бу ҳолатдан ҳаммани юзига табассум югурди.

Табриклар, қўшиқлар ва рақслар, соат тунги 22.00 дан ошгунга қадар давом этди.

 "Шаҳзод” гуруҳи солисти Рашид Холиқовнинг шўх қўшиғига келин-куёв ҳамкасблари билан яна рақсга тушдилар.

Соат миллари 22.30 ни кўрсатганида, "Ёр-ёр” садолари остида келин-куёв тўйхонадан чиқиб, уларни кутиб турган машинага ўтиришди.

Юртимиздаги оилалар сафига яна бир бахтли оила қўшилди.

Роксанага чин дилдан бахт тилаймиз!

Феруза Фаттохова

Саида Вахобова


Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 2378 | Добавил: kamila | Теги: турмушга, Роксана, чиқди. | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz