SESHANBA, 2025.06.24, 21:07
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SEVGANIZ BORMI?
XAMMA JAVOBLAR: 2289

Статистика

XOZIR SAYTDA 6
MEXMON 6
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Август » 4 » РАШК - ИЙМОНДАНМИ?
21:30
РАШК - ИЙМОНДАНМИ?

Рашк иймондандир. Аммо "иймондан экан" деб, чегарадан чиқиб кетиш ҳам инсофданми? Ҳамма нарсанинг меъёри,чегараси бўлади, албатта. Камтарликнинг ҳам, гапиришнинг ҳам, ғғурурланишнинг ҳам...Агар бу нарсалар чегара билмас экан, оқибати ҳалокатга олиб келиши мумкин.

Рашк нима ўзи? - деган савол туғғилади. Рашк - оддий қилиб айтганда қизғғониш. Лекин шу қизғғониш меъёридан ортиб кетиб, кўплаб оилаларнинг бузилишига, яқин одамларнинг ўртасига низо тушишига, яъни, энг даҳшатлиси, мана шу рашкни деб бир қанча одамларнинг бу дунёни тарк этишига нима дейсиз?..

Оддий мисол. Бир оилада эр-хотин аҳил ва иноқ яшашарди. Хотин уй бекаси, эр эса катта бир корхонанинг раҳбари. Нима бўлди-ю, орага рашк деган нарса тушди. Эр ишдан келиши билан хотини "қалай, чарчамай келдингизми?" дейиш ўрнига, рашк оловида ёниб гапирарди. У эрини ишхонасидаги ёш котибасидан қизғғонарди.

Эр бечора ҳалол, оилапарвар йигит. Унақанги ёмон хаёлларга бормаган. Иш экан, гоҳи эрта, гоҳида эса кеч келади уйига. Бу эса уйида ўтирган хотинига дастак бўлади.

"Ҳа, эрта келибсиз, нима, котибангиз билан бирор ерга боришни мўлжаллаяпсизми?"

Ёки бўлмаса:

" Намунча ярим хуфтонда келмасангиз, котибангиз қўйвормадими?" деб асабга тегади.

Эр бечора жон куйдириб:

"Тушунсанг-чи, ахир, мени биров билан нима ишим бор. У бир танишимнинг қизи. Илтимос қилувди, ишга олдим. Ёмон қизмас. Унақанги бўлмағғур гапларни қўй. Ундан кўра, овқатингни сол" деса ҳам қутилмайди.

"Овқат қибермапти-да, ўша хотинчангиз", - дейди бидирлаб.

Бир йил ичида хотин ноўрин рашк қилавериб, эрнинг тоқатини тоқ қилди. Натижа нима бўлди? Натижада асаблари чарчаган эр "Шу қилганингга ҳам ўша қизга уйланаман" деб, котибасига уйланиб, бошқа уй олиб чиқиб кетди.

Хўш, айтинг-чи, ноўрин рашкнинг оқибати нима бўлди? Мен бу билан аёллар эрларини тергамасин, бўш қўйиб берсин, демоқчимасман. Улар шундай иш тутишлари керакки, турмуш ўртоғғи фақат оиласини десин.

Яна бир мисол. Чет давлатлардан бирида бир аёл эрини шу қадар рашк қиларканки, бошқа аёл тугул ҳаттоки, учиб юрган пашшадан ҳам қизғғонаркан. Бу рашки уни телбаликка олиб келибди ва у "эримни биров кўрмасин, у меники" деб эрини ўлдириб, мўмиёлаб, йигирма литрли банкага солиб, ертўлага опкириб қўйибди. Эри худди тирик одам сингари шиша ортидан фақат унгагина боқиб тураркан. Сир очилгач эса аёл одам ўлдирганликда айбланиб, узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Бахтиёр НАСРИДДИНОВ, руҳшунос:

- Рашк асосан, аёлларда бўлиб, у бора-бора чуқурлашиб кетиши мумкин. Энг хавфлиси ҳам ана шунда. Яъни, бу бизнинг тиббиёт тилимизда рашк васвасаси дейилади. Аёл том маънода васвасага учрайди. Бу жуда ёмон касаллик. Кўзига ҳамма унинг эрини тортиб олаётганга ўхшайверади. Уни ҳаммадан ноўрин рашк қилади.

Мисол учун, ишхонасидаги аёллардан, қўни-қўшнилардан, қариндош-уруғғлардан, ҳаттоки, эрининг сингиллари-ю, онасидан ҳам қизғғонади. Бу бесабаб касаллик. Назаримда, бу - аёлнинг тўғғри тушунчага эга бўлмаганлиги.

Бу нарса нафақат аёлларда, балки эркакларда ҳам учраши мумкин. У ҳам рашк васвасасига чалиниб, хотинини тинч қўймайди. Биров адашиб эшигини тақиллатиб қўйса ҳам хотинини тергайди, қўшниси дераза тарафдан йўталиб ўтиб кетса ҳам "У нима йўталади?" деб аёлини сўроқ қилади,хотинининг ишхонасидан қўнғғироқ қилишса ҳам "Нимага фалончи сени сўраяпти?" деб жанжал кўтаради. Шунинг учун аёлми, эркакми, бир-бирини тўғғри тушуниши, энг асосийси, бир-бирларига ишонишлари керак. Шундагина улар орасига рашк деган нарса тўсиқ бўлолмайди.


Ҳолидахон САТТОРОВА, уй бекаси:

- Мен ҳеч қачон турмуш ўртоғғимни рашк қилмайман. Сабаби, фойдаси йўқ. Тўғғри, у киши аёлларнинг ичида ишлайди. Фабрикада машина устаси. Тўйларимизга ҳам нуқул ёш-ёш хотин-қизлар келади, туғғилган кунларда ҳам. Аммо на илож. Мен ҳамиша унга Яратгандан инсоф тилайман. Худо инсоф берса, у доимо бизни ўйлайди, фарзандларининг етим бўлишини хоҳламайди, уйим-жойим дейди.

Ҳа, Ҳолида опа тўғғри айтди. Ҳаммага инсоф берсин. Тўғғри йўлдан адаштирмасин. Лекин рашкнинг ёш танламаслигини ҳам эшитганман. Олтмиш, ёшда ҳам, етмиш ёшда ҳам, ҳаттоки, саксон ёшда ҳам одам рашк қилиши мумкин экан. Шу ўринда яна бир мисолни айтиб ўтай.

Бир куни кўчада ҳамқишлоғғимни учратиб қолдим. Ундан ҳол-аҳвол сўрагач, маҳалладаги энг яқин одамларни суриштирдим.

- Садир тоғға кампири билан ажрашиб кетди,- деди у минг афсус билан.

Мен ҳайрон бўлиб қолдим:

- Йўғғ-е, алдамаяпсанми? Саксонга кириб қолган одамга ажрашишнинг нима кераги бор? Неварали-чеварали одамлар бўлса? Уятмасми?

Ундан сабабини сўрагандим, тушунтира кетди:

- Тунов куни Садир тоғға кенжа неварасига тўй қилди. Одам сиғғмай кетди. Етти маҳалла кирди. Роса ўйин-кулги бўлди. Шунда нариги маҳалладаги Мамарайим тоғға бор-ку, ўшани даврага чиқаришибди. У ўйинга тушаётганида Садир тоғғанинг кампири Ҳалима хола унинг белига атлас белбоғғ боғғлаб қўйибди. Шу холос. Тўйдан кейин Садир тоғға роса жанжал кўтарибди. "Нимага сен унинг белига белбоғғ боғғлайсан. Ҳалиям кўнглинг боракан-да" деб жавобини бериб юборибди. Кейин билсак, бир пайтлар Мамарайим тоғға ҳам Ҳалима холага совчи қўйган экан. Бу нарса Садир тоғғанинг эсидан чиқмаган экан. Мана энди ҳар иккаласи ҳам ёлғғиз яшаш-япти.

Кейин уларнинг тақдирини суриштирдим. Йўқ, улар ярашмабди. Битта белбоғғ ўртага тушиб, олтмиш йиллик турмуши бузилибди. Бунга ҳам асосий сабаб аслида белбоғғ эмас, рашк.

Рашк - бу кўринмас туйғғу. Уни фақатгина жиловлаш керак. қандай қилиб? Ўткир ақл билан, босиқлик билан, узоқни кўриш билан, сабр билан. Шундагина оиламиз , унга қўшилиб уйқумиз ҳам тинч бўлади. Тинч оиладан эса катталарнинг айтишларига қараганда, қут-барака ҳеч қачон аримайди.

Улуғғбек АБДУСАЛОМОВ.


Категория: FIKR-MULOHAZA | Просмотров: 1588 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    «  Август 2010  »
    Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
          1
    2345678
    9101112131415
    16171819202122
    23242526272829
    3031
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz