Ҳозир сиз ўқиётган сатрлар мақоланинг учинчи варианти. Мен ҳозиргапирмоқчи бўлган масала шу қадар мураккаб эканлигидан, аввалги иккивариантида нимадир камдек туюлаверди менга ва ҳар сафар қайтадан ёзишга мажбур бўлдим. Аминманки, агар мақолани ҳозир яна ўқисам, яна ўзгартиришлар киритган бўлардим – чунки «у нарса қолиб кетибди, бунарса қолиб кетибди» деб фикрим ўзгариши аниқ. Ҳаммаси интернет саҳифаларидаги Google.com хизматининг ўзини илоҳ дебэълон қилгани ҳақидаги хабардан бошланди. Нимамиш, инсонияттасаввуридаги илоҳ тушунчасига айнан Google роса мос тушармиш. «Google ҳамма нарсани билади, Google ҳамма ерда, Google дуоларга жавобберади, Google ўлмайди, ҳеч нарсани унутмайди. Ва ҳоказо… ва ҳоказо…»деб ёзилган thechurchofgoogle.org манзилида, тавба-тавба дейишкерак-ку, бу илоҳга ибодат қилиш йўллари, дуолар, буйруқлар ва ҳаттопайғамбарларининг рўйхати ҳам берилган. Хуллас, томи кетганғарбликларнинг яна бир жиннилиги! Яхшики бизда хали интернет ғарбдагидек кенг оммалашмаган, акс ҳолда«googlism» динининг бир неча миллиондан ошган вакиллари орасидаҳамюртларимизни ҳам учратган бўлармидик… Балки аллақачон бир-иккитателба бу динни қабул қилиб улгургандир ҳам, аммо мен бошқа нарсагаэътибор қаратмоқчиман – «Google»-ку ўзини расман илоҳ деб эълонқилибди, аммо ўзини илоҳ деб эълон қилмасдан туриб орамизда шу вазифанибажариб юрган «Google»сифат бошқа «илоҳ»лар йўқ эмасми? Уларни қайдаражада таниймиз ва улардан қай даражада сақланамиз – ҳеч ўйлабкўрдикми? Масалан, телевизор деган матоҳ. Рости, агар бизнинг кундаликҳаётимиздан бехабар бир ўзга сайёрлик яшаш тарзимизни кузатадиганбўлса, аминманки, «булар сиғинадиган нарса телевизор бўлса керак» дегантасаввур ҳосил қилган бўларди. Ўзингиз ўйлаб кўринг – уйимизнинг энгкўринарли жойи телевизорга ажратилган, ҳар бир кунимиз уни ёқиш биланбошланади ва то у ўчирилмагунича уйқуга ёта олмаймиз. Унга термулганчаовқатланамиз, газета ўқиймиз, фарзандларимизни тарбиялаймиз, уйвазифаларни бажарамиз, чарчасак ёнбошлаб оламиз, ўнг елкамиз оғриса,чап елкамизга ағдариламиз, тик туриб кузатамиз, ўтириб кўрамиз, ётволибтомоша қиламиз. Гуёки ундан чиқаётган нур бизни қандайдир «илоҳий»энергия билан таъминлайди ва «руҳимиз» ундан озуқа олиб, қониқиш ҳосилқиламиз. Дам олиш кунлари тунгги «таҳажжуд»ларни канда қилмаймиз.«Махсус нур» чиқадиган кунларни ўтказиб юбормасликка ҳаракат қиламиз,олдиндан ишларимизни шунга мос равишда режалаштирамиз ва керак бўлсамаълум нарсалардан воз кечамиз. Буни кузатиб турган ўзга сайёраликназдида биз бошқа ишлардан бўш вақтимизда телевизор кўрмаймиз, балкителевизордан бўш вақтларимизда овқатланиб оламиз, ҳожатга кирамиз, кирювамиз, телефонда гаплашамиз, кечирасиз-у, телевизор билан ҳисоблашибнамоз ўқиймиз! Бундан ташқари телевизор илоҳига бўлган эътибор кучаядиган махсус ойларбор, тақвим ҳам мукаммал ишланган – эркаклар учун алоҳида, аёллар учуналоҳида бу ойлар. Адашиб бир-бирига устма-уст тушиб қолганида эса«ибодатимиз» кучлилигидан оила ришталарини ҳам, меҳр-мурувватни ҳамунутамиз! Кўпимизда ҳатто иккита, учталаб телевизор бор биттахонадонда! Мақоми янаям баландларникида эса ошхонада ҳам, ҳаттомашинасида ҳам (!) телевизор ўрнатилган! Зўр «обид»миз-да ахир! Билмадим, бунақа гапириш тўғримикан, лекин ўша «Google»дан кам жойи йўқ бизнинг телевизоримизнинг. Туппа-тузук аёллар тунги сериални кўришмаса ухлай олишмайди ҳозир. Худди ибодати қолиб кетганидек афсус чекади, ё тавба. Динимизда битта ибодатни тугатиб, кейингисининг вақтини орзиқиб кутгансаҳобалар ҳақида эшитгандик. Битта сериал тугаши билан кейингисинингвақтини орзиқиб кутаётган ҳозиргиларнинг улардан нима фарқи бор? «Сериалга ўзи қизиқмайман, лекин кўргани бошқа нарса йўқ-да ахир!» дебовутамиз ўзимизни. Йўқ опажон, мен сериалингизни ёмонламаяпман, менгапираётган нарса – телевизор. «Кўргани яхши нарса йўқ»лиги эса биздагитележурналистларнинг нўноқлиги. Яхшиям йўқ экан, йўқ бўлганида шунчаўтирибсиз унинг қаршисида, агар тележурналистларимиз сал фаолроқбўлишганида, унда бомдоддан хуфтонгача турмасмидингиз «илоҳингиз»олдидан?! Телевизорни дин дейиш балки хатодир, лекин у камида касаллик дебаталишга ҳақли. Ароқхўрликдан, наркоманликдан ўтса-ўтадики, аслоқолишмайди бу бало! «Мен ўзимни телевизор кўришдан исталган вақт тўхтата оламан» деб айтаётганимизнинг ўзиёқ ароқхўрларнинг «ташлайман десам любой вақт ташлаб юбораман» деган гапини эслатади-ку! Нима кўрганимиз эмас, қанча кўрганимиз муаммо қилиб қўйилаётганига нима дейсиз? Телевизор кўрмай ўтказган кунларимизнинг камлиги (йўқлиги деб ўқинг!) ва «мен икки соатдан кўп кўрмайман» деб бошқаларга вақтини камайтириб айтишимиз ароқхўрларнинг «икки юз грамм ичдим холос» деган гапини эслатмаяптими? Сизга тушунарлироқ бўлиши учун ўзингизнинг тилингизда гапирай – ТНТ каналида «Энага ёрдамга шошилади» (Няня спешит на помощь) деган кўрсатув бор. Кўрсатувнинг ҳар сонида битта оиланинг муаммолари таҳлил қилинади ва профессионал энага ўша оиланинг муаммоларини ҳал қилиб беради. Эсладингизми, эслатиш ҳам шартмас ўзи – мендан ҳам яхши биласиз буни! Хуллас, ўша кўрсатувнинг ўтган сонларидан бирида фарзандларининг қалбига йўл топа олмаётган ота-онага профессионал энага ҳафтада бир кун телевизор кўрмасликни маслаҳат берди. Қарабсизки, телевизорсиз ўтган кунларда овқат маҳали ота-она ва фарзандлар ўзаро суҳбатлашишди, бирга кўнгилхушлик қилишди, бир-биларини яхшироқ таниб, ЯРАШИБ олишди. Ота-онанинг хурсандлигини кўрсангиз эди – «профессионал энага яшасин, оиламизни бузилиб кетишдан сақлаб қолди!» Ваҳоланки, ўша профессионал энага телевизор илоҳига сиғинадиган оилага куфр келтиришни ўргатиб кетди! Яна динга ўхшатиб юбордимми? Нима қилай, Қодирий ҳам Кумушни хоҳламай ўлдирган дейишади-ку, менда ҳам ўзи шунақа ёзилиб кетяпти! Телевизор кўришни дин десам жаҳлингиз чиқяпти, ароқхўрлик десам хафа бўляпсиз, майли, кашандалик деб таъриф бера қолай. Ҳар ҳолда сигаретанинг жазоси бироз енгилроқ! Лекин азоби ҳам аниқ – умрингиз қисқаради. Муттасил сигарета чекиб юрувчи кашанда ўрта ҳисобда уч-олти йил эрта ҳаётдан кўз юмса, муттасил телевизор кўрувчи одамнинг умри ўн-ўн беш йилга қисқаради. Йўқ, ўн-ўн беш йил эрта ўлмайди, балки шу умрни телевизор қаршисида беҳуда ўтказиб юборади! Бу эса эрта ўлгандан ҳам ёмонроқ, менимча! Аваз Бердиқулов
|