YAKSHANBA, 2025.07.20, 14:31
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ШОУ-Бизнес
SMS YUBORISH
QIZIQARLI
MP3 KO`CHIRISH
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
Веб-Мастер
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QO`SHIQ MATNI
IZOHLAR VA SMSLAR
SEVGI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
ISLOM
TANLOV
Психология
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1195

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2009 » Октябрь » 20 » O'zi yurar toshlar
23:58
O'zi yurar toshlar


«Ўлим водийси» ўзининг сарғиш-кулранг тоғлари, кўзни қамаштирувчи қуёш тафти ҳамда нохуш ҳиди билан қизиб турган қозонга ўхшайди. Айнан шу ерда ўзи ҳаракатланувчи тошлар мавжуд. Тошларнинг ҳаракатланиши ҳамон сирлигича қолмоқда...

Рейстрэк-Плайя, яъни «Ўлим водийси» ер шарининг энг қуйи нуқтаси ҳисобланиб, денгиз сатҳидан 86 метр пастда жойлашган. Бу майдон АҚШнинг энг машҳур қўриқхоналаридан бири ҳисобланади. Қўриқхонага ташриф буюрган сайёҳ биринчи бўлиб тақир ерларга дуч келади. Бу табиий ҳол, албатта. Чунки бир вақтлар денгиз бўлган ерларда тузли тақир майдон ҳосил бўлишини яхши биламиз. Кейинчалик сайёҳлар қумли барханларга, ундан сўнг эса тош каби қаттиқ бўлиб қолган тузларга дуч келадилар. Йиллар давомида ёмғир ва шамол таъсирида қумга аралашиб, қуёш тафтида тобланган туз ойна ҳолига келиб қолади. Шунинг учун ҳам тузли ерга тош ёки бошқа қаттиқ жисм билан урилганда ойнанинг чил-парчин бўлиб синганига ўхшаш товуш эшитилади. Лекин «Ўлим водийси»даги энг ҳайратга солувчи манзара бу-ҳаракатланувчи тошлардир. Текис майдонда жойлашган катта-кичик тошлар мунтазам равишда ҳаракатланиб туради. Олимлар тошларнинг ғайриоддий ҳаракатланишини турлича изоҳлайдилар. Улардан баъзилари ҳақиқатга яқин бўлса, бошқалари ақл бовар қилмас фаразлар, холос.

Шамол, қуёш ҳамда сувнинг таъсири
«Ўлим водийси»даги тошларнинг ҳаракатланиши фанда расман тан олинган бўлиб, уларнинг ҳаракатланиш сабаби қуёш, шамол ҳамда сувнинг таъсири дея эътироф этилган. Бу маконда жойлашган энг катта тош-кўк тош бўлиб, унинг вазни Ўн икки тоннага тенг. Олимларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, ушбу тошнинг ҳаракатланиши учун шамол соатига 400 километр тезликда эсиши керак эди. Бундан ташқари, бу ердаги шамол йўналиши тошларнинг ҳаракат йўналишига умуман қарама-қарши томонга эсади. Сувнинг таъсирида ҳаракатланади деб берилган изоҳ ҳам ўзини оқламайди. Негаки, Калифорнияда ёмғир жуда кам ёғади. Кундузи қуёш тафти тушган томон кенгайиб, кечқурун иккинчи томонга оғади, деган фараз ҳам ҳақиқатдан йироқ. Чунки бу ҳодиса тошни ярим километр масофага силжитиб юбориши ақлга тўғри келмайди.

Геомагнит майдон
Баъзилар тошларнинг ҳаракатланиш сабаби уларнинг геомагнит майдонда жойлашганлигида деб билишади. Аммо, шу кунга қадар ҳеч ким бу таърифни изоҳлаб беролмаган.

Кремнийли миялар
Тошлар тирик мавжудот ва улар исталганча ҳаракатлана олади, деб таъкидлаётганлар ҳам бор. Уларнинг фикрига кўра, тош бир марта нафас олиши учун уч кун вақт кетади ва бир кунда бир маротаба тошнинг юраги уради. Ушбу фаразга икки француз олими Демон ҳамда Эскольеларнинг кашфиёти туртки бўлган. 10 йил муқаддам бу икки олим тошларни ўрганиш жараёнида уларда ҳам томир уришини пайқаб қолганлар. Шунда олимлар тошлар ҳам тирик мавжудот, фақат уларнинг ривожланиш суръати жуда суст, деган тўхтамга келганлар. Шу вақтдан эътиборан Ер сайёрасида ҳаёт танасида оқсил моддаси бўлган мавжудотлардагина эмас, балки кремний моддасига эга бўлган жонзотлар ҳам бор деган қараш юзага келди.

Нариги дунёдан келиб қолган
Баъзи бир одамларнинг айтишларича, «Ўлим водийси»даги тошларда ёвуз руҳлар жойлашган эмиш. Айнан ўшаларнинг таъсирида тошлар ҳаракатланар экан. Тошлар ичида ёвуз руҳлар жойлашганлиги қуйидаги воқеа билан изоҳланади.
Воқеа Ўтган асрнинг 40 йилларида Англиянинг Эссекс графлигида содир бўлган. Ўша даврдаги рўзномаларнинг хабар беришича, ишчилар қишлоқ яқинида жойлашган айлана шаклидаги улкан тошни жойидан қўзғатганларида ўз-ўзидан ибодатхонадаги қўнғироқлар чалиниб, симёғоч ва омочлар ўз-ўзидан уча бошлаган экан. Асрлар давомида қўзғатилмаган тош ўз жойига қайтарилгач, қишлоқдаги тўс-тўпалон тинган экан.

Ўзга сайёраликлар
Бу фараз тарафдорлари тошлар ичига ўзга сайёраликлар жойлашиб олган, деган фикрдалар. Қўриқхона устида сирли учар объектларга дуч келган гувоҳлар ҳам мавжуд. Уларнинг таъкидлашича, Ердаги маълумотларни ўзга сайёраликларга узлуксиз равишда етказиб туриш мақсадида тош кўринишидаги жисмлар шу ерга жойлаштирилган экан.

Ҳаракатланувчи метеоритлар
Баъзи олимлар бу тошлар метеорит ёки метеорит қолдиқлари бўлиши мумкин, деган тахминни илгари сурадилар. Уларнинг ғояларига кўра, фазо бўйлаб тинмай ҳаракатда бўлган метеоритлар Ерга тушгандан кейин ҳам ҳаракатланишни тўхтамаган.


Категория: QIZIQARLI | Просмотров: 848 | Добавил: Lofchi_bola | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz