Мустақиллик байрами арафасида турли сохаларда ижод қилаётган
юртдошларимизнинг юксак хизматлари давлатимиз рахбари томонидан муносиб
тақдирланиши анъанага айланган. Сайтимиз шоу-бизнес оламига мансуб
бўлаган хабарларни эълон қилишини инобатга оладиган бўлсак, ушбу
йўналиш бўйича ижод қилаётган бир нечта санъаткорларимиз мамлакатимиз
мустақиллигининг 19 йиллиги арафасида президентимиз томонидан хизмат
кўрсатган ва халқ артисти унвонлари билан тақдирландилар. Бу йил бундай
мукофотга сазовор бўлганлар рўйхатида Озодбек Назарбеков халқ артисти,
Бобур Бобомурод (шоир), Султонали Раҳматов (бастакор) ва Матлуба
Сафарова (телебошловчи) – Ўзбекистонда хизмат курсатган маданият
ходими, хонанда Лолa Аҳмедова эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
унвонлари билан тақдирландилар!