Сахнада севишган, хаётда дардкашлар
Шоу-бизнесимизда, йўналиш деймизми, имидж деймизми, хуллас “Тохир ва Зухра” кўринишида Ойбек ва Нигора пайдо бўлгач, албатта ёшларнинг назарига тушди.
Хар қанча танқид ва мақтов бўлмасин, бир хақиқат мавжуд, у хам бўлса, улар шоу-бизнесдаги ўз ўрнини топди.
Хар холда бу каби лойиха биринчи кўринишда бўлди.
Лекин, мени “Улар рости хам эру хотин экан, уларнинг хатто фарзандлари бор экан” каби тарқаладиган баъзи қолоқ гап-сўз ва мишмишлардан фарқли ўлароқ бошқа саволлар қизиқтирарди. У хам бўлса, нахотки шунча пайт бирга Лайли ва Мажнунни ролини бирга ўйнайдиганлар рости хам бир-бирларига туйғу туғилмаганмикан?
Оила аъзолари бунга қандай қарайди?
Бугунги сухбатдошларим Ойбек ва Нигора.
Акфа-медиага келганимда эшик олдида Нигора билан учрашиб қолдим. Биринчи қаватга иш билан тушган Нигора қайтгунича эшик беркилиб қолган бўлиб, эшик очилгунча кутиб қолдик.
Бу идорага жуда хам кўп, гох интервью, гох иш бўйича келган бўлсам доим эшик очиқ турарди. Эшик қўнғироғидан хам асар хам қолмабди. Эх мухлислар (ёки қўлида қичима касаллиги мавжуд беморлар) деган фикр кечди.
Ичкарига кирганимда эса Ойбек кутиб олди.
Сухбатни бошлаганимда алохида хонага чиқмасак бўлмаслигини тушундим, чунки кириб-чиқувчилар, ёнимизда компютерда алланимларни қўювчилар, ўзаро гаплашиб турадиганлар диктофонимнинг асабига текканини сездим.)))
Овоз студияси каби таъмирланган хонага кирдик, бу хонада овоз ёзишади деб ўйлаб адашибман, таъмирлаш даврида тўхтаб қолган экан. Шунчаки видео ва мусиқа билан боғлиқ нарсаларни қайта ишлаш ёки сақлаш учун компютер турар эди.
Демак сухбатни бошладик,
Ойбек Джим Керри билан, Нигора эса Фаррух Соипов билан
(Тохир, Мажнун ва Ромэо) Алимов Ойбек Баходирович 8.10.1987 йил туғилган, Хамза Хакимзода номидаги Республика мусиқий коллежини тугатган, Ўзбекистон Давлат Санъат институтининг 1 курс эстрада ва актерлик йўналиши бўйича талабаси, Нихол мукофотининг тенг ярмининг сохиби (ярми Нигорада), уйланмаган, севган қизи реал хаётда йўқ(дир албатта), кейинги жавоблари савол бермасам хам ўзи қўшиб қўяди: ичмайди ва чекмайди.(кулади) муқаддам судланмаган.
(Зухра, Лайли ва Джульетта) Исмоилова Нигора Абдувахобовна, 12.09.1988 йил туғилган, Хамза Хакимзода номидаги Республика мусиқий коллежини тугатган, Ўзбекистон Давлат Санъат институтининг 1 курс эстрада ва актерликйўналиши бўйича талабаси, Нихол мукофотининг қолган тенг ярмининг сохиби (ярми Ойбекда), турмушга чиқмаган, севган инсони реал хаётда йўқ(дир албатта), сахнада эса ўзингиз биласиз.
Хар иккиси Акфа-медиа танловида ғолиб топилган, аввалига алохида яккахон хонанда сифатида тайёрлаш нияти бўлган, кейин эса бир гурух “Ойбек ва Нигора” сифатида шоу-бизнесга қадам қўйишган.
Сизлар доимо биргасизлар, сахна, клип ва хоказо. Бир нарса бор, менталитет ва ўзбекчилигимиздан келиб чиқадиган бўлсак, энди адашмасам иккингиз хам ўзбек миллатига мансуб инсон билан оила қурсангиз керак келажакда, яна тағин билмадиму..
Нигора- Ха албатта ўзбекка Худо хохласа.
Хуллас, оила қуриш вақти келиш пайтидан қўрқмайсизларми, Ойбек ва Нигорани бирдек қабул қилишади, миш-мишлар-ку жуда кўп. Санъат сохасидагилар-ку майли билишар, лекин санъат сохасидан инсон билан оила қуриш нияти бормикан?
Нигора: – Демоқчисизки, кейинчалик турмуш ўртоғингиз буни рўкач қилиши мумкин…
Масалан Ойбекни суйган қизи ва Сиз Нигорани суйган йигитингиз бўлиб олдиндан хаммаси келишилган бўлса албатта улар тушунишар. Лекин бундай бўлмаса, совчи келганда…хали совчи келармикан?
Нигора: Масалан совчи келса хам билиб туриб келади, кўнглида хақиқатдан менга нисбатан мухаббати бўлса менга совчини юбориши мумкин. Шу қизни севаман ва оламан деб.
Лекин у билан ота-онаси хам хар доим бир хил фикрда бўлавермайди-ку
Нигора-Билмасам, мен чин мухаббатга ишонаман-да, шунинг учун йигитни кўнглида чин мухаббат бўлса, ота-онасини хам қайсидир маънода кўндиришга харакат қилади ва у йигит хам менга ишонади.
Лекин хозирда у бўлажак турмуш ўртоғингизни кўз ўнгида чин мухаббатингиз хам, изхорларингиз хам қўшиқ орқали Ойбекка қаратилган. Бу унинг фикридан чиқиб кетади деб ўйлайсизми?
Нигора:-Нега фақат Ойбекка? Чиқиб кетади деб ўйлайман, чунки у фақат мени севади. Гап сўзларга ишонмайди.
Ха? Демак бор у инсон?
Нигора-Шунақа инсон мени топишига ишонаман.
Ойбек шу пайт жим ўтиради-а?
(Ерга қараб хаёл суриб ўтирган Ойбек, бирдан ажабланиб) В каком смысле? (Қандай маънода?)
Жимсиз..
Ойбек:-Ааа, Нигора жавоб бераётганига индамадим, энди Худо хохласа, хаётдаги ўша яримтамми дейдими…(сукут сақлаб) топаман.
Нахотки Сизда хали хам бўлмади, севиш ва севилиш дегани?
Ойбек: -Йўқ.
Маъмурият рухсат бермайди-а?
Ойбек: -Э, йўқ гап унда эмас, рухсат беришлигида, барибир бу ўзимизнинг қўлимиздаги нарса, лекин хозирча, уни учратганим йўқ.
Чунки вақтингиз хам йўқ, доим биргасиз?
Ойбек: -Вақт хам йўқ, концерт, тўй, гастроль.
Нигора, “Қалбаки дунё” фильмининг навбатдаги саунтрекида , яқиндагина намойиш қилина бошланди, “Балки” деб номланган қўшиқ клипида, негадир, Мўмин Ориповнинг куйлаётган овозига Сиз лабингизни қимирлатиб турибсиз. Тушунарсиз, ёки овозингиз чиқмаганами?
Нигора:- У ерда бэк вокал (қўшиқнинг орқа фони, қўшимча овоз) сифатида овозим кетиб турибди. Клип олиш жараёнида эса, рахматли Мўмин акам йўқлар, агар улар бўлганларида, ўзлари куйлаб турган бўлардилар, шунинг учун қуруқ бўлиб қолмасин деб шундай қилинган. Барибир хам озгина бўлса хам бэк вокалдаги овозим эштилиб турибди, шунинг учун куйлаб турдим.
Балки овозингизни сал кўтарса бўлармиди, чунки ғалатироқ кўринган. Кейин танқид қилганлар хам бўлди.
Нигора: -Хали эшитмадим (жилмаяди).
Дейлик овозингиз омадсизроқ чиқиб қолгандек
Нигора: -Айниқса авжи.
Авжи!
Нигора:-Ха! Қўшиламан, бунинг сабаблар жудаям кўп, битта кичкинагинасини, билмадим, балки каттасидир, шунисини айтаман, мени овозим Мўмин аканинг овози билан тембр….
Уйғунлашмаган?
Ойбек:- Йўқ хар-хил
Нигора:-Тушмаган, “тональность” хар хил. Масалан улар бошқа нотада айтса, мен умуман бошқа нотада айтишим керак эди, агар, улар хаёт бўлганларида биз бирга, бир тўғри тон-ни топиб, шунда айтган бўлардик. Хозир биз бор ашулани олиб, ўша ашулага мослашган холда менга тон танланди. Шунинг учун мен анча қийналдим бу қўшиқни куйлашга. Шу тонга тушиб мен куйладим. Ойбек билан масалан келишиб, бир тон танлаб мослашиб куйлашга харакат қиламиз, бу қўшиқда эса мен ўзим мослашишимга тўғри келди.
Ойбек:-Кейин бу воқеадан сўнг кўнгилда бошқа кечинма, изтироб ва…
Нигора:- Сабаблари кўп-де.
Умуман фильмдан кўнглингиз тўлдими? Жараён қандай кечган?
Нигора:- Фильм жараёни жуда хам тезкор равишда ўтди. Ўзимиз хам тез ишлаганимизга хайрон қолдик. Лекин чала қолиб кетибди деган гаплар барибир бўлди. Хақиқатдан чала қолиб кетган жойлари бордир, чунки фильм муаллифининг ўзи фильм якунигача, монтаж ва дубляжларда бўлмади, шу тарафлама чала бўлиши мумкин. Лекин фожеа юз бергунича хамма жараён олиб бўлинганди.
Бу воқеадан, фильм мазмуни ва кўпгина холатлардан Мўмин гўё ўз ўлимини сезгандек эди.
Нигора:- Шу инсон орамиздан кетади деган нарса бўлмаганди, лекин бир нарсани айтишим мумкин, фильм жараёнида Мўмин аканинг турмуш ўртоқларига “Балки учрашармиз юз йилдан кейин осмонларда, сен оппоқ либосда мен эса билмайман қай холда” мисраларини Сизга атаб куйлагандеклар дегандим. Шунда «Нега ундай дейсан, хали олдимдаларку, умрилари узоқ бўлсин илойим” дегандилар. Негадир шу нарса кўнглимда бордек эканлигини айтгандим. Воқеа содир бўлгач, Камола опам «Нигор, билгандек шу нарсаларни айтгандинг, хақиқатдан шу нарса бўлиб чиқди” дегандилар. Вахоланки буни ўзимдан ўзим айтиб юборгандим.
Илк иштирок этган фильмингиз?
Нигора:- “Бойвачча” фильми
Ойбек , “Қалбаки дунё” фильмида, иштирок этмадингиз?
Ойбек:- Чунки умуман кино сохасига қизиқишим йўқ. Балки улар чақирмагани…Умуман одамда ўзида интилиш деган нарса бўлади-ку, мен хам иштирок этай, мен хам роль ўйнай деган иштиёқ бўлмаган.
Рахматли Мўмин Орипов Сизни бош рольга унинг рафиқаси Камолага ўхшаш жихатларингиз бўлганига таклиф қилган деб хисоблайсизми?
Нигора:- Йўқ, қайсидир ўхшашлик жихатларимиз хақиқатдан бор, улар хам, мен хам инсонни юзига хақиқатни очиқ айтадиганларданмиз.
Ойбек:-Характер тарафлама ўхшаш.
Нигора:- Фильмга сценарий хали ёзилмасиданоқ менга Мўмин акам таклиф қилганлар, “Сценарий тайёр бўлиб, ўқиб кўрасан, ёқса ўйнаб берасанми?”-деганлар. Мен «Мўмин ака бу биринчи ишингиз, сценарий қандай чиқишидан қатъий назар, хозироданоқ бу фильмда роль ижро қилишга харакат қиламан” деганман.
Фильмдан кўнглингиз тўлдими?
Нигора:- 100% дан 95 %.
Шу фильмни иложи борича бошқа кўрмаслик хисси бўлдими? Оғир бўлса керак?
Нигора:- Йўқ. Хозир бир маротаба кўрдим, лекин кўргим келади, бориб кўришга вақт хам йўқ. Кўргим келгани боиси, ўша жараён эсимга тушади, бир оиладек ишланган жараён, яхши нарсалар эсимга тушади. Одам ниманидир эсидан чиқаришни хохласа у билан боғлиқ ёмон тарафларини ўйлайди. Бу фильмни эса эсимдан чиқаргим келмайди, яна кўриб, яна эслаб, яна ўша вазиятга тушишни жудаям хохлаган бўлардим.
Автохалокат хақида қачон билдингиз?
Нигора:-Воқеа содир бўлган куннинг эртаси куни эрталаб Ойбекдан билдим. Жияним билан бозорда айланиб юргандим, Ойбек қўнғироқ қилиб айтганида ишонмадим ва устимдан кулмаслигини, бундай хазил қилиш мумкин эмаслигини айтиб урушиб хам бердим. “Бунақа нарсалар билан хазиллашмайман, Нигор тўғрисини айтяпман” деса хам, “Бунақа хазиллашманг” деб ёмон жахлим чиқиб сухбатни якунладим. Жахлда ёнимдаги жиянимни хам йўқотиб қўйибман. Кейин Ойбек бунақа мавзуда хазиллашмайдиган бола эмаску-деб ўйлаб Зиёдадан сўрасам, у хам билмадим деди. Бозордан Акфа-медиага келсак, хамма ғамгин ўтирибди. Чидолмасдан Мўмин акани укаларига қўнғироқ қилдик, ўшандагина ишондигу, шунда хам 100% эмас, қанақадур хозир бориб кўришса у хеч бўлмаса жарохатланган бир холда бўлса хам олиб келишади деб кутиб турдик.
Ойбек: (сукут сақлаб) – Бу нарсани эслагим хам келмаяпти…
Нима учун иккингиз алохида бўлишга интилмайсизлар, барибир якка санъаткор бўлиш бошқача-ку.
Ойбек:-Негаки бу лойиха тузилгандида, ўзбек эстрадасида бир янги йўналиш янгилиги қилиш эди. Нега алохида бўлмаймиз? Бўламиз! Режалар хали олдинда Худо хохласа.
Нигора (гапни бўлиб нимадир демоқчи бўлади): -Шунда хам лекин…
Ойбек (шошиб давом этади ва Нигорага давом этишга бермайди) :- Худо хохласа Нигора ўз образида бир қўшиқ куйлайди, мен масалан гитара чалишим мумкин, ёки бошқа нарса қилишим мумкин, лекин клипда пастида Ойбек ва Нигора деб ёзилиб туради. Масалан мен қўшиқ куйлашим мумкин ўз образимда, кимгадир қарата, қандайдир мавзуда.
Иккиси баробар гапиради, диктофондаги сухбатни камида 75 маротаба қайта тинглаб уларни ажратишга харакат қилганим билан мана шу хосил бўлди:
Нигора:-Ўзимизани қанчалик …
Ойбек:-Яъни гурух хусусида…
Нигора:-топишимиз мумкин-ку лекин алохида тарзда, нима деса булади, барибир бошидан бир гурух сифатида Ойбек ва Нигора бўлдими, ажралиб манимча…Кўпчилик хам бекор деса керак.
Ойбек: -Энди мухлисларни қабул қилиши хам бир шубхаланиш бўлиб қолса керак деб ўйлайман.
Нигора:-Кейин мен ўзим хам буни хохламайман, ўша кичкиналигимдан “Тантана” гурухида ва бошқа жойларда қатнашганимда хам ўзимни яккахон тарзда намойиш қилмаганман, олдимда доим кимдир бўлиб турарди. Оилада хам шундайман, хеч қачон бир ўзим бўлмайман, ёлғизликдан жуда хам қўрқаман, ёмон кўраман. Ёлғиз бўлишни истасам, демак мен нимагадир ёмон нарсага учраган бўламан.Шунинг учун балки қўрқсам керак сахнага хам ёлғиз чиқишга. Хар сафар сахнага чиқаётганда, Ойбек билан бўлган тақдирда хам қўрқув бўлади.
Ойбек:-Тасаввур қилинг, олдингизда шунча пайт бир одам бўлса ва у бирдан йўқ бўлиб қолса, ғалати бўлса керак.
Нигора:- Жуда ғалати бўлса керак.
Хаётдаги муносабатларингиз сахна ва клипдаги кўринишингиздан қанчалик фарқ қилади? Ва нимаси билан?
Ойбек:-Хаётда дўстмиз, иноқмиз, хаттоки дардкашмиз деса хам бўлади. Ўзимни қанақадир муаммоларим бўлса, айтиб дардлашиб анча енгил тортаман.
Нигора:- Ишда доим биргамиз, қўнғироқлашиб хол-ахвол сўраб турамиз. Урушмаймиз дея олмайман, чунки ижод юзасидан урушиб турамиз.
Ойбек:- Шахсий тарафлама хам урушиб турамиз.
Нигора:-Хақиқатдан, шахсий тарафлама хам.
Бир-бирингизни Сизлар экансиз?
Нигора:-Ха Сизлаймиз.
Ойбек:- Энди урушганда…
Нигора:- Баъзида! Ойбекни тилларидан Сан деб чиқиб кетиши мумкинку, лекин, барибир, тўғирланиб оладилар. Қараб жахлим чиққанини кўриб яна Сизлаб урушишни давомлаб кетамиз.(кулади)
Асосий келишмовчиликлар сабаби?
Нигора:- Кўпинча шеърдан, қайсидир жойи менга ёқмай қолса, йўқ Сиз тушунмаяпсиз деб бошлайдилар, ёки йўналишдан
Ойбек:- Ёки ижоддан ташқари бўладиган бўлса, (Нигорага юзланиб менга қарата) буларга шуниси қизиқ-да..
Менга нима қизиқлигини хам билади бу бола…
(Кулгу кўтарилади)
Ойбек:-Хуллас оддий сабаблардан хам, уни бундай қилма, буни бундай қил деган нарсалардан хам урушиб турамиз
Нигора:-Костюмини мана бу ерини тўғирлаб олинг десам хам. 15 минутлик давом этадиган кичик урушлар.
Ойбек:-Манга ёқади, ёқмайди ва хоказо, йўқол, бор йўқол ва бу кичик урушишлар ижодга таъсир қилмаслигига харакат килинади.
Бир-бирингизни яхши тушуниб ўрганиб хам олибсиз, бирга оила тузсангиз хам бўлар экан. Осон йўли.
Нигора:- Йўқ (кулади)
Ойбек:- Ўзи хамма шунақа дейди-ку,…
Тажрибада қандайдир бир-бирингизга мослашган инсонсилар.
Ойбек:-Бир гап борку, аёл киши ўрганилмаган..нимайди жонзотми? (кулади)
Нигора: Жудаям ўрганилмаган. Мени характеримни халигача билмасалар керак, чунки хар-хил пайтда хар-хилман, ”ажойибсиз-а?” деб қўядилар, мен хам халигача характерларини тўлиқ билмайман. Баъзида, “Сизни хам шунақа тарафингиз борми?” деб турамиз.
Келажакда ўзингизни бирга кўряпсизми?
Нигора:- Ижодда ха (кулади)
Ойбек: Ижодда бўлишимиз мумкин. Энди хаётда бир нарса деб бўлмайди.
Тасаввур қилинг 20-30 йилдан сўнг сахнада Ойбек амақи билан Нигора хола сахнага чиқмоқда.
Нигора(кулади): Жудаям ғалати бўлса керак.
Бир бирингизга лапарлар айтасизларми?
Ойбек: -Нимага энди лапарлар? У пайтда «клубный» бўлиб кетган бўлади (кулади)
Нима учун севишганларни талқин қиласизлар, дўстона ёки шунчаки гурух бўлса бўлади-ку?
Нигора: Чунки..
Ойбек: Чунки хамма интрига ўша ерда-да, бизага нимага қизиқишади?
Нигора: Йўқ хамма интрига ўша ерда бўлишдан хам, севгидан иборатку ўзи хаёт. Кимнидир севиб ўзидан зурриёд қолади, масалан гул хам гулни севади, манимча. Хаётда инсон севади, инсон хаётни севади.
Ундан юқори хиссёт йўқ демоқчимисиз?
Нигора: Севгидан юқори менимча фақат…хаёт бўлади.
Ойбек : Нега ота-онага, Ватанга мухаббат
Нигора: Менимча энг кучли туйғу бу севги бўлса керак.
Ойбек: Шу мавзуда бир гапим бор, унчалик севгига 100% ишонмайман, кўпроқ, баъзи пайтларда реалист бўлиб кетаман, энди барибир оптимизм бор.
Нигора: Севгига ишонган одамларни яхши кўраман, чунки севги бор нарса. Кўпчилик инсонлар айтади севги йўқ нарса, ўрганиб кетасан ва бўлди-деб.
Қандай қилиб севмасдан туриб, севги бор дейсиз?
Нигора: Нимага севмайман? Онамни севаман, шуни ўзи хам севги.
Ойбек: (Нигорага саволни тушунтиргандек бўлади) Йўўўқ, бошқа севги
Мен бошқа севги хақида, ижодингизда бир-бирингизга кўрсатадиган севгингиз хақида айтяпман.
Ойбек: хм.. (саволни тасдиқлайди)
Нигора: Инсонни хам севиш..барибир хам..масалан…
Севги хақида бошқача, севиб қолгандек гапиряпсиз, кўнглизда севги бор?
Нигора: Опачаларимни кўрганман, мана севган одамни кўрсангиз, унинг изтиробларини, кўз ёшларини, у инсонни севишини хис қиласиз. Барибир бўлади кўз ёш ва изтироблар, шунда “Нимага севасиз шу инсонни Сизни дилингизни оғритди-ку шу инсон?-десам “Билмайман, яхши кўраман, севаман шу инсонни”-дейди. Ўзи севги нимадан иборат? Азобдан иборат дейишади кўплар.
Ширин азоб
Нигора: Ширин, ха, хақиқатдан. Кейин китобларни ўқиганман, “Кеча ва кундуз”да оддий қиз билан аравакашни кичкинагина севгисини шунақа бир чиройлик тарзда тасвирланган, ана ўша севги хақиқатдан бормикан?- деб ўзим хам ўйлаб юраман баъзида. Нима деса бўлади, ишонмай хам қоламан шу нарсага. Лекин шу тарздаги тасвирланган севгидан хақиқатдан дунёда севги бор деб ўйлайман.
Сизчи?
Ойбек кулади
Нигора: Ишонмайдилар. (кулади)
Ойбек: Йўқ мен кўпроқ реалроқ қарайман бу нарсага
Нигора олдингизда бир ой бўлмаса кўрамиз бу хақида фикрингизни
Нигора кулади
Нахотки бир-бирингизга хеч қандай туйғу йўқ?
Нигора: Йўқ.
Ойбек: Дўстлик туйғуси бор.
Энг узоқ бирга бўлмаган пайтингиз?
Нигора: (кулади) Жудаям кам.
Ойбек: Бир кун, 24 соат, балки ундан кам.
Уйдагилар бунга қандай қарашади?
Нигора: Шу барибир Ойбекка турмушга чиқсанг керак дейишмайди. Бошида ғалати қарашган, “Намунча кўринмайсан, уйда ўтирмайсан, “квартирантка”дек(ижарада турадиган)сан, келасан-ухлайсан, эрталаб туриб кетасан, деган гаплар. 3-4 кунлаб ота-онамни кўрмаган пайтларим бўлади. Лекин, Ойбек билан 3-4 кун кўришмаган куним бўлмаган экан хақиқатдан хам. Энг кўп кўришмаган пайтимиз бир сутка бўлиши мумкин, лекин ундан кўп эмас, суткадан хам кам.
Ўзингизни санъат вакили деб хисоблайсизми ёки шоу-бизнес? Ва нима учун?
Ойбек: Санъат вакили
Нима учун?
Ойбек: Нима учун? Айтмайман (кулади)
Нигора: Учта нуқта (кулади)
Ойбек: Чунки ёшлигимдан шу нарсага қизиққанман, ва ўзимизни қўшиқларимизни ўзимиз қилишга харакат қиламиз.
Тасаввур қила оласизларми 200 йилдан сўнг одамлар қўшиқларингизни тинглашларини?
Ойбек: Мана шу нарсани мен орзу қиламан.
Тарихга киради дейлик, нимаси билан? Қўшиқлар маъносими? Ёки овоз жихатлари биланми?
Ойбек: Ашу…(негадир тутилади) Ашулани чиройи масалан, ижро масалан, дуэт йўналишдаги, масалан постановкалар.
Нигора: Энди биз аниқ киради дея олмаймизу, лекин жуда хам хохлардик.
Санъат деганда нимани тушунасиз ўзи?
Ойбек: Санъат деганда, бир, .(Шуни хам тушунмайсизми дегандек ажабланиш оханги билан) исскуство!
Таржимасини сўрамагандим
Нигора (кулади) : Мен хам айтмоқчи эдим таржимаси эмас деб.
Тушунча. Санъат деганда нимани тушунасиз?
Ойбек: Тушунчаси…
Яхши, санъат билан шоу-бизнесни фарқлаб беринг
Ойбек: Санъат инсонлар учун бир…
Нигора хозир гапириб юбораман дегандек чидолмаётганини билдиради.
Ойбек: Нима деса булади? Инсонлар учун бир ўзингиздан чиқаётган бир илхом, махсулотни мухлисларга хавола қилиш деб ўйлайман.
Нигора: Шоу-бизнес деганда, энди билмасам, кимнидир кўнглига тегиш учун эмасу, бир инсонга пул тикилиб,
Ойбек: Йўқ, у нарса хам нотўғри.
Нигора: Мен кўпроқ шу нарсани тушунаман
Сизлар барибир шоу-бизнес вакиллари хисобланасизлар шундайми? Бир махсулот, лойихасизлар, тан оласизми?
Нигора: Ярим тарафлама, ха, тан оламиз.
Ойбек: Қайсидир маънода
Ярим тарафлама эса?
Нигора: Санъат. Чунки, бизни ичимиздаги туйғу чиққани ўша нарсани биз тақдим этаётганимиз бу санъатга кирса керак.
Унда бошқа савол, ўзингизни ижодкор деб хисоблайсизми?
Ойбек: Хм.(тасдиқлаб)
Нигора: Ха.
Ижод намунангиз фақат куйлаш шундайми?
Нигора: Йўқ.
Ойбек: Қўшиқ, шеър..
Нигора: Қўшиқ, йўл, шеър.
Хаммасини ўзингиз қиласиз?
Нигора: Қайсидир миқдорда. Бастакорлик ва аранжировкалар бошқа инсонлар, лекин ўша йўлини, ўзимиздан чиқариб қилишга, шеърини кўпинча Ойбек иккимиз бирга ёзишга харакат қиламиз. Лекин, шеърларни устоз шоирларга кўрсатишга харакат қиламиз.
Қўшиқ яралиш жараёни
Нигора: Аранжировкачи ёнига борамиз Ойбек билан, олдиндан қайнаб.
Ойбек: Масалан олдиндан қилинади, менга уйда бир ғоя келиб қолиши мумкин, йиғиб қўйган ”база”м бор бир ўн-ўн бештача. Ўшани ичидан энг яхши кўрганимни Нигорага ..
Нигора: (давомини илиб олади) Кўрсатади
Демак ғоя сизлардан?
Ойбек: Ха, агар уларга ва менга ёқса. Масалан “Соғинч” таронасини олсак, бу қўшиқ 15 ёшимда қилиб қўйилган нарса эди. Анча ётган, кейин Нигорага кўрсатганман, кейин эса шеърни Шахноз опамизга олиб бордик. 18-19 ёшимизда шуни куйладик. Кейинчалик “Инжа биё”, “Дардим ол”…
Тожикча хам биласизми?
Ойбек: Кўп гастрол сафарларида бўламиз, Самарқандга борганда хам тожикча сўзлашади.
Нигора: Жудаям зўр билмасак хам,
Ойбек: Ўша билган тожикча сўзларни қофиялаб, куплетларини ўзбекча қилиб, куйлаганмиз.
Борган сайин “Божалар” гурухи каби хазил йўналишига ўтиб кетаётгандексизлар?
Жиддий мухаббат тараннуми кўриниши эмас, борган сайин енгиллашаётгандек. “Ромэо ва Джульетта» образи десак, унга қандайдир қувноқлик деймизми, хар холда жиддий мавзудан йироқ
Нигора: “Югураман” таронамиз масалан хазил кўринишида эмас.
Узр албатта, шахсий фикр, лекин, шу қўшиғингиз, постановкаси хам, менга тушунарсиз туюлди. Бошқалар фикрида, танқид хам бўлди.
Нигора: Ха, бир қизни изхори сифатида кўрсатилган. Онам хам айтдилар “Нега бундай куйладинглар?”-деб. Нима деса бўлади, фақатгина хозирда ўғил бола севги изхор қилавермайди-ку. Қайсидир маънода 100%дан хеч бўлмаса 5% қизбола бўлса хам ўзини мухаббатини йигитга изхор қилади. Худди шунақа қизлар бор деган маънода, қизнинг йигитга изхори сифатида яралган қўшиқ.
Ойбек: Кейин фақат ўша жиддий йўналишда кетавериш хам одамни меъдасига тегади деб ўйлайман. Масалан, хозир қувноқ қўшиқ куйладик-ми, кейинги сафар жиддийроқ, кейин миллийроқ.
Нигора: Миллий йўналишда куйламагансизлар дейишади, кўпчилик шу саволни хам беришади. Масалан “Қурғур” қўшиғимиз хам қайсидир маънода миллий йўналишга киради.
Миллий йўналишгами ёки бир шевадан келиб чиққан холдаги бир қўшиққами?
Нигора: Гўзал деган Хоразмлик бир қиз ёзиб берган, шу Хоразмда “қурғур” қўпол маънони англатмас экан.
Қулоққа ёқимсиз деган тушунча бор.
Нигора: Адабий сўз бу.
Халқ тили эмасми?
Нигора: Хоп, халқ тили, адашиб кетдим.
Ўша тушунчада изох берса “чапани” йўналишдек. Менимча адабийдан йироқ бўлса керак.
Ойбек: Мана шу қўшиқ устида изланганимда, ўзимизнинг миллий мақом қўшиқларида шу “қурғур” сўзлари бор.
Нигора: Шу сўзлар (алохида оханг ва урғу билан): ишлатилган!
Булажак турмуш ўртоқларингизда бир-бирингиздаги қайси хислатлар унда мужассам бўлишини-ю, ва бўлмаслигини хохлар эдингиз?
Ойбек: Жуда хам қайсар бўлмаслигини хохлардим. Меъёрни.. (Нигорага): энди узр-ку билмайсиз. Инсонда меъёр бўлиши керак. Ошяптими тўхтата билиши керак.
Дарров салбийдан келдингиз, қайси хислатлари бўлиши-чи?
(Нигора кулади)
Ойбек: Энди айнан шу борада кўп уришамиз-да. Яхши хислатлари, интеллектуал, масалан бир жойга кирса чиқишиб кетади.
Нигора (меъёр хақидаги фикр тегиб кетган шекилли, шартта гапни бўлиб, киноя билан) : Бу хам меъёрни йўқотишга киради-де.
Ойбек: Нимага?
Нигора: У-бу ким билан чиқишиш учун кўпроқ гапиришинг керак, кўпроқ гапирсанг меъёридан чиқиб кетган бўласан.
Ойбек: (норози охангда) – Йўўқ, йўқ, нимага? Нотўғри гапиряпсиз.
Нигора: Бу хам меъёрдан чиқиб кетиш хисобланади. (менга): Мана кўрдингизми, мана шунақа уришиб кетамиз (кулади)
Ойбек: Мана масалан “общественный” жойга кирдингизми, хол-ахвол сўраб гаплашиб кетилади, бир хил қизлар бор шундоқ ўтиради. Бўлди.
Нигора, энди Сизнинг жавобингиз
Нигора: Жудаям..Нима деса бўлади..хм…(ўйланади) “пунктуальный”, йўқ унақамас… “джентльмен!” Эшикни очиб берадилар мана шунақа нарсалар.. Хуллас турмуш ўртоғимда Ойбекнинг қизларга бўлган хурмат хислати бўлишини, ичимдагини топ-деган одати бор, шуниси бўлмаслигини хохлардим, бўлди.
Ойбек бўлмаганида ким билан дуэтни тасаввур қилган бўлар эдингиз?
Нигора: Хеч ким билан.
Нигора бўлмаганида-чи?
Ойбек: (сукут сақлаб) Нигора бўлмаганида хеч ким билан.
Дейлик бугунги кундаги шоу-бизнес вакилларидан дуэтдош танлаш шарти ва имконияти қўйилди. Кимни танлар эдингиз?
Нигора: Бир маротабага Шохруххонни танлардим, “постоянныйга” хеч ким!
Ойбек: Мен Шахноз опани танлардим (шоира ва бастакор)
“Постоянныйга”га хам ?
Ойбек: Ха, шунақагаям.
Ий, Нигора?
Нигора: Хурмат қиламан Шахноз опани, рози бўлардим агар мени ўрнимга Шахноз опам билан ижро этса. Қолган, бошқа аёл хонандаларни танлаганида, юзим бошқача бўлар эди. (кулади)
Бирдан алохида ижод қилган бўлганингизда қандай йўналишда куйлаган бўлар эдинглар?
Нигора: Мен алохида ижод қилмган бўлардим.
Тасаввур қилинг
Нигора: Тасаввур хам қила олмайман-да. Тўғриси, мен бита ўзим ижод қилмасдим, хеч қачон.
Ойбек: Мен поп-рок йўналишида ижод қилардим (кулади). “Сахар” йўналишини биласизми? Мана шу йўналишига қизиқардим.
Қайси актер билан роль ижро қилган бўлар эдингиз?
Нигора: Кулишингиз мумкин-ку, лекин Фаррух Соипов билан роль ўйнагим келади. (кулади).
Нега кулгули бўлиши мумкин?
Нигора: Йўқ, бўйлари баланд-да шунга, ва Мурод Раджабов билан хам хақиқатдан жудаям хохлардим роль ижро қилишни. Ролни зўр ижро қиладилар. Хеч бўлмаса кичкинагина эпизодда бўлса хам бирга рол ўйнашни хохлардим. Аёл актрисалардан Раъно Шодиева билан.
Ойбек: (сукут сақлаб) Билмадим. Джим Керри билан
Нигора: Бизникилар, бизникиларда Джим Керри йўқ. Жуда хам яхши кўради-да шу Джим Керрини
Ойбек: Актерлардан шу Джим Керрини хаётини ўқиганимда жуда хам қизиқ, хаётда хам шундай телбароқ одам эканде (кулади), хотини билан ажрашиб кетган, хаёти қизиқ. Унинг ижро қилган ролларини хаттоки театр институтларида ўқув-машқ сифатида хам ишлатишар экан.
Қайси хонандани хаётини фильмда рол ижро қилган бўлар эдингиз?
Нигора: Насиба Абдуллаевани. Билмадим бошқаларни-ку, лекин мен жудаям қизиқаман шу Насиба Абдуллаевани хаётига. Умуман хеч нарса билмайман-ку, лекин, жуда хам яхши кўраман. Билиб, хаётларини роль ижро қилгим келади.
Ойбек: Фаррух Зокировни. Уларни хаётлари афсона.
Овоз жихатларингизни биласизларми?
Ойбек: Меники тенор-ля
Нигора: Баритонгаям кетаверади
Ойбек: Меникими? Меники уёққаям, буёққаям кетаверади.
Нигора: Меники сопрано, лирик.
Концерт.
Нигора: Хали бермадик, ният бор.
Ойбек: Худо хохласа.
Альбом диск
Нигора: Чиқарганмиз,
Ойбек: Ўтган йили.
Нигора: “Сен учун” деб номланади.
Шоир ва бастакорлар
Нигора: Бобур Умаров
Ойбек: Иброхим Жиянов.
Нигора: Зухра, фамилиялари ёдимда йўқ.
Бугундан сайтимизда янги сахифа “Жонли ижро”, сизлар илк бошлаб берасизлар.
Ойбек: Кеча бир газетадан жонли ижро сўрашди.
Категория: ШОУ-Бизнес |
Просмотров: 2656 |
Добавил: JAVOXIR
| Рейтинг: 1.0/1