SESHANBA, 2025.06.24, 11:12
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SEVGANIZ BORMI?
XAMMA JAVOBLAR: 2289

Статистика

XOZIR SAYTDA 12
MEXMON 12
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Август » 30 » ”Ортиқча омад”ли Санжар Шодиев
22:06
”Ортиқча омад”ли Санжар Шодиев

Инсонни тўғри маънода кулдириш ҳам, йиғлатиш ҳам мушкул. Санъат орқали эса бу ишни уддалаш янада қийин. Лекин ижро этган роллари, суратга олаётган ранг-баранг фильмлари орқали бу вазифани аста-секин уддалаб келаётган ижодкор; ҳам актёр, ҳам режиссёр Санжар Шодиев билан суҳбатлашдик. Мавсумга мос қайноқ фикрларни унинг "Қалб кўзи”дан бошладик.

Санжар Шодиев: -Ижодкор аҳли борки, ўз ишидан ҳеч қачон қониқмайди. Агар қониқса ижод қилишдан тўхтайди. "Қалб кўзи” менинг мелодрамада биринчи ишим. Ҳали ҳеч кимдан ёмон гап эшитмадим. Тўғри, оператор, гриммчи, костюмёр ишларида айрим камчиликлар кўзга ташланди. Қоғозда кўринган ҳар бир нарса экранда худди сиз ўйлагандай акс этавермас экан. Ўйламаган нарсангиз зўр бўлиши, ўйлаган нарсангиз нол бўлиши мумкин. Менинг услубим комедия бўлгани учун битта нарсадан кўнглим тўлмагани, мен доим залда томошабинларнинг жўшқин кайфиятини кўришни, кулгу, қарсак эшитишни хоҳлайман. Мелодрамада эса жим ўтирган ҳолда йиғларкан. Томошабинлар кўзида ёшни кўриб, ғалати бўлиб кетдим. Бу билан режиссёрлик иши кучли фильм демоқчи эмасман. Фақатгина ишламаган одам хато қилмайди. Иш бор жойда эса албатта камчиликлар бўлади.

Савол: Режиссёрликдаги илк ишингшиз сизга омад келтирди. Келинг ўша "Омад”ингиз ҳақида гаплашсак.

Жавоб: -”Ортиқча омад” илк дебют ишим эди. Бироз иқтисодий муаммолар сабаб тортилишлар бўлган. Лекин назаримда яхши чиққан. Мавзуси ҳам яхши. Халқаро "Ижодий парвоз” фестивалида "Замонавий кино тили” номинацияси бўйича биринчи ўринни олганди. Бу фильмда мен сценарий муаллифи, актёр ва режиссёр бўлганман. (Кулиб) Бу ҳолатни кўриб фестивал ҳакамлари ҳам "барчаси бир одамми?!” деб ажабланишганди. Мувафаққиятга сабаб бўлган омил, менимча, тақса одамларни яланғоч қилиб кўрсатадиган кўзойнакдан фойдаланганим бўлса керак. Бу билан одамлар орасида тобора кенг ёйилиб кетаётган, ўзбек миллатига ярашмайдиган беҳаёлик, енгилтакликнинг фожиасини кулгу билан бермоқчи бўлдим. Аввалари ўзбек исмлари рўйҳатида "Етмишбой”, "Саксонбой”, "Тўқсонбой” кабилар бўларди. Қани энди улар... Шу фильмим орқали кимнидир ҳаётида ижобий ўзгариш бўлган бўлса, мен ўзимни бахтли ҳисоблайман.

Савол: "Ортиқча омад”, "Етти ҳайкал, битта кал”, "Қалб кўзи” фильмларида ҳам сценарий муаллифи, ҳам актёр, ҳам режиссёрлик қилдингиз. Шунча юк сизга оғирлик қилмаяптими?

Жавоб:Биласизми, нега машҳур одамларни ойга ёки қуёшга эмас, айнан юлдузга қиёслашади. Чунки юлдузнинг қирралари кўп бўлади. Режиссёрлик соҳасига қўл уришимни кутилмаган жиҳати йўқ. Мен бу соҳа бўйича Ўзбекистон Давлат Санъат институтининг "Драма ва кино режиссёрлиги” бўлимини тугатганман. Кинога жуда қизиққаним учун унда роллар ижро этиб юрардим. Сценарийликка келсак, кино шундай санъатки, ёзувчининг тўрт варақда айтмоқчи бўлган фикрини, икки оғиз гап билан ифодалаш мумкин. Мен қилмоқчи бўлган ишимни, дунёқарашимни яхши билганим учун ҳам ўзим сценарий ёзаман. Бу жараён фақат бизда эмас, хорижда ҳам учрайди. Масалан, машҳур актёр Мел Гибсон ҳам ўз фильмларини ўзи ёзиб, ўзи ўйнаяпти. Бу билан барчасини бир ўзим қиламан демоқчи эмасман. Фильмни суратга олиш олдидан кўплаб режиссёрлар билан фикрлашаман, дубляж вақтида ҳаммуаллиф билан ишлайман. Айтилган барча фикрларни умумлаштириб, кейин кинога қўл ураман. Агар сизда қилаётган ишингизга мухаббатингиз кучли бўлса, ҳар қандай оғир юк ҳам керакли тошга айланади.

Савол:  -Шунча қирраларингиз бўлса-да, мухлислар сизни ҳамон илк қаҳрамонингиз "Боря” номи билан танишади.

Жавоб: -Ўзбек киносида тахаллус олган ёш актёрлар кам, кўпчиликни ўз исми билан чақиришади. Бундай бахт камдан-кам санъаткорга насиб қилади. Обид Юнусов деганда кўз олдимизда "Ўткурий”, Теша Мўминов деганда "Йўлчи”, Ёдгор Садиев деганда "Бек ака” гавдаланади. Ана шундай бахт менга ҳам насиб этганидан хурсандман. Бу мен учун шараф. Кўпчилик хатто исмимни ҳам билмайди. Ҳаётим сўнгигача "Боря” бўлиб қолсам ҳам розиман.

Савол: - Мухлис ва санъаткор. Қай бири етакчи...

Жавоб: -Ўзбек санъатини ривожлантириш асосий мақсадимиз экан, ҳеч қайси томон устунликка интилмаслиги керак. Бу йўлда барча бирдек масъул. Санъаткорлар шундай инсонларки, улар ўз миллатининг, халқининг кўзгуси. Дунёда айнан уларга қараб ўша халқнинг маданияти, урф-одати, одамлари ҳақида тасаввурга эга бўлишади. Шундай экан томошабинлар ҳам ёмон артистни ёлғондакам қувватлагандан кўра, юзингизга доғ тушираётганларни саҳнадан чиқариб ташлашсин, юзингиздан нур таратаётганларни эса ардоқлашни ҳам билишсин. Агар бир-биримиздан камчилик қидирсак, ҳаммамизда камчилик етарли. Масалан, яқинда бир йигит келиб "Нега чет элникидек кино олмайсизлар?” деди. Мен ундан "ўзинг нима иш қиласан?” деб сўрадим.У сомсахонада ишлашини айтди. - Кафенг нечада ёпилади? - Кечқурунги 10да . - Чет элда "бургер” деган нарса бор. Эрталабгача ишлайди. Нега ҳаммаёққа борсанг бургер мода-ку, сенинг сомсахонангни ҳеч ким билмайди? Сен нега ўзигни ривожлантира олмаяпсан? Нима учун ўзинг чет элга чиқолмаяпсан? деб жавоб бергандим, миқ этолмай қолди. Бу билан ҳамма ҳам бировларга баҳо бераётганида аввало ўзига назар солиши керак.

Савол: -Ўзингиз бугунги кунда ўзбек киносининг танқидларга учрашини қандай баҳолайсиз?

Жавоб: -Тўғри ҳали мен режиссёр сифатида кўп иш қилмадим. Аммо бу камчиликни энг катта режиссёр ҳам, эдигина режиссёрликка қўл урган ижодкор ҳам билса керак. Бу – продюссерлар юзидан ўта олмай, санъатга алоқаси бўлмаган одамларни кинода ўйнатяпмиз. Улар юзини тантиб олиб, кўчада нима ишлар қилиб ташламоқда. Ёки қизларимиз. Бир-икки кинода кўриниб қўйиб, аёллар шаънига, санъат шаънига доғ туширадиган ҳаракатлар қиляпти. Одамлар уларни кўриб, "артистлар ҳам шунақа бўладими?” деб ўйлайди. Ваҳоланки, улар ҳеч қанақасига артист эмас. Булар кинога бошқа мақсадларда кирган. Агар улар санъат олийгоҳида ўқиб, устозлар тарбиясини олганда эди, санъат нималигини тушунганида эди, "мени мана шу юзим боқади, унга доғ туширсам, халқимнинг кўзига қанақа қарайман” деб ўйлаганида эди, санъатни ҳам, ўзини бунчалик хор қилишмасди. Бизнинг энг катта хатоимиз - санъатда санъатга бегона бўлганлар кўпайиб кетди...

Савол: -Сиз шундай фикрларни айтингизки, уни ўқиган одам...

Жавоб: -Мен бу гапларим билан ўзбек киноси жар ёқасида демоқчимасман. Салбий ҳолатлар қанча кўп бўлмасин, ижобий жиҳатлари ҳам етарли. Сўнгги йилларда кўпчиликка маъқул бўлган "Фарёд”, "Улфатлар-1”, "Тавба”, "Телба”, "Ўтов” каби савияли фильмлар яратилди. Қувонарлиси уларнинг аксарияти ёш режиссёрлар томонидан суратга олинмоқда. Актёрлар ҳақида ҳам худди шундай фикрлар билдириш мумкин. Улар орасида Адиз Ражабов, Шахзода Матчонова, Жаҳонгир Позилжоновларнинг ижролари менга ёқяпти. Муҳими улар ўз устида ишлашдан, ҳаракат қилишдан тўхташмаяпти. Уларга ўхшаганларнинг сафи кўпайсин. Энг ёмони ўз киноларимизга ўзимиздан қаҳрамон тополмай, четдан чақиришдан сақласин.

Савол: -"Етти ҳайкал, битта кал” актёр Санжар Шодиев учун охирги бекатми?

Жавоб: -Мен рол ўйнашни тўхтатган кун - ҳаётимнинг якуни ҳисобланади. Актёр сифатида озгина ижодий чекиниш қилганимнинг сабаби, актёрларимиз шунчалик кўп фильмларда иштирок этяптики, томошабин у фильмдаги роли билан, бу фильмдаги ролини адаштириб юбормоқда. Яна бир сабаби, мухлисларга аввалги ролларимга ўхшамаган, янги қиёфада кўринмоқчиман. Қайси режиссёр фильмига чақирса, "хўп бўлади” деб ўйнаб бераман. Мен шу кунгача рол танламаганман, бош ролларда ўйнамаганман. Мен учун ролни катта кичиги бўлмайди, актёрнинг катта-кичиги бўлади.

Савол: -Орзудаги фильм, режиссёр сифатида ва актёр сифатида?

Жавоб: -Режиссёр сифатида Ўзбек Милий Академик Драма Театрида Ғафур Ғулом асарлари асосида саҳналаштирилган "Ўтган замон ҳангомалари” спектаклини киновариантини олиш орзумларимдан бири. Актёр сифатида Мел Гибсоннинг фильмида, тирик бўлганида Раж Капур фильмларида ўйнардим.

Савол: -Ҳар бир инсоннинг ўз Эверести бўлади. Сизнинг санъатдаги Эверестингиз қайси?

Жавоб: -Санъат шундай катта кучга эгаки, бутун бир халқни биргина фильм орқали дунёга машҳур қилиши мумкин. Тарихини, аждодларини қадрлашни Хитой ёки Кореядан ўрганиш керак. Тарихда Амир Темур, Македонский, Чингизхон каби машхур шахслар бўлган. Лекин Жангбого ёки Дежоёнг бўлганмикан, билмаймиз-ку. Битта Корея давлати йўқ шахсдан бутун саркардани яратиб қўйди. Бу фильмларни кўрган Жалолиддин Мангубердиси, Темур Малиги бор ўзбек болалари қиличини кўтариб, "Жангбого бўламан” деяпти. Биз эса ростдан ҳам бор шахсни яратолмаяпмиз-ку. Ёки бўлмаса Тангем чиқиб бутун инсониятни даволаяпти. "Медицина” сўзи Ибн Сино - "Авицена” сўзидан олинган-ку. Тангем тарихда яшаган бўлса, нега "Тангенина”мас "Медицина”. Ёки замонавий мавзудаги Хитой, Корея сериалларидаги йигит-қизларнинг кийиниши, одобини кўриб бизникилар севиб қоляпти. Юртимизни шу даражада чиройли қилиб кўрсатайликки, хорижлик қизлар ўзбекка турмушга чиқсам ёки йигитлари ўзбек қизини олсам ёхуд мана шу юртга ҳеч бўлмаса бир марта борсам армоним йўқ деб яшасин - бу бизнинг энг олий мақсадимиз.


Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 2341 | Добавил: JAVOXIR | Теги: ”Ортиқча омад”ли Санжар Шодиев | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    «  Август 2010  »
    Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
          1
    2345678
    9101112131415
    16171819202122
    23242526272829
    3031
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz